Ургут туманида Отинойилар меҳнати сарҳисоб қилинди
Отин-аёл-қизлар ўқитувчиси, дин ва шариат билимдони, шунингдек аёллар ўртасидаги диний маросимларга бошчилик қиладиган, халқ орасида катта обрў-эътиборга сазовор бўлган кайвони аёл. Бугунги кунда отинойларнинг вазифалари доираси жуда кенгайган.
Улар нафақат диний билимлар эгаси, балки юртимизда кечаётган ижобий ўзгаришлар, иқтисодий, таълим ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, жамиятимиз маънавий, диний ҳаётида кечаётган ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланиши лозим. Юртимизда диний соҳада олиб борилаётган кенг ислоҳатлар ва бунда отинойиларнинг вазифалари, аёлларга оид ижтимоий масалалар ечимини ҳал этишда отинойилар маъсулияти анча ошган.
2019 йил, 25 декабрь куни йил давомида отинойилар томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва камчиликларнинг таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ургут туман бош имом-хатиби Ш.Ҳақбердиев, туман бош отинойиси ва тумандаги барча отинойилар иштирок этди. Соҳада намунали, фаол меҳнат қилган беш нафар отинойиларга “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилди. Шу билан бирга кам таъминланган, оиласида иқтисодий камчилиги бўлган отинойилар аниқланиб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди.
“Албатта, камтарона қилган меҳнатимизга қаратилган эътибордан бениҳоя шод бўлдик. Бундан буён ҳам халқимизга соф ислом тушунчаси ва диний маърифатни етказишда бор илм ва салоҳиятмизни сафарбар этамиз”, деди тақдирланганлардан Э.Фаттоҳқулова.
ЎМИ - Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 25/12/2019 18:49; Кўрилганлиги: 1260
Чоп этилган вақт: 11/09/2024 17:55