Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Умрага кузатиш ниҳояланди

 
 

Жорий йилнинг 19 март куни Самарқанд вилоятидан “Умра-2017” зиёратининг баҳор мавсуми зиёратчиларининг охирги гуруҳлари вилоятдан пойтахтга қараб жўнаб кетдилар. Уларни кузатиш жараёни алоҳида эҳтимом ва кўтаринки кайфият билан ташкил этилди. Зиёратчи отахону онахолар дастлаб вакиллик биносига тўпландилар. У ерда уларга Самарқанддан бошлаб Саудия Арабистонигача бўлган сафар қоидалари ва манзилга етиб борганда қилиниши лозим бўлган ишлар яна бир бор қисқача эслатиб ўтилди. Сўнгра уларни йўлга кузатиш ишлари бошланди. Замон талабларига тўлиқ мос келадиган, қулай шароитли автобусга чиққан зиёратчиларнинг юзларида хурсандчилик, завқу-шавқ, шукроналик балқ уруб турарди. Уларни Самарқанддан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, вилоят вакиллиги ходимлари ва зиёратчиларнинг яқинлари кузатиб қолишди.

Зиёратчилар 20 март куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэрапортидан Саудия Арабистонига қараб учиб кетадилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 19/03/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2803
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/umraga-kuzatish-nihoyalandi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 11:27
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг