Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Сахийлик энг яхши фазилат

 
 

“Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филилали ўз тасарруфидаги зиёратгоҳлар билан ҳамкорликда жойларда муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг қалбига хурсандчилик олиб кириш мақсадида бир қанча тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, фонднинг вилоят филиали ҳамда “Ҳазрати Довуд” зиёратгоҳи ходимлари ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда Нуробод туманидаги “Оқсой” маҳалласи, “Тавоқ булоқ”, “Уйруғул” қишлоқларининг кам таъминланган ночор оилаларига бир бош қора мол сўйилиб, гўшт тарқатилди.

 

 

        

Шунингдек, хайрия жамоат фонди ўз тасарруфидаги “Мурод Авлиё” зиёратгоҳи раҳбари Ф.Хусенов билан биргаликда Боғишамол маҳалласида яшовчи кекса, касалманд онахоннинг оғир оилавий шароитини инобатга олиб, унинг оиласига бир бош қўй эҳсон қилди.

       

Ёнғин туфайли яшаш жойидан айрилган Самарқанд тумани, Зарафшон МФЙда истиқомат қилувчи оилага вилоят филиали томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 70 дона шифер ва 20 дона тахта олиб берилди.   

 

Фонднинг вилоят филиали раҳбари А. Султонов ҳам боқувчисини йўқотган, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш ҳам бурч ҳам вазифа деб билади.

“Руҳобод” мақбараси ходимлари томонидан “Амир Темур” МФЙда яшовчи иккита кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.

 

Аллоҳ таоло сахийликни инсонларнинг энг яхши фазилатларидан санаб, сахий кишиларга охиратда улкан ажр-савоблар бўлиши хабарини берган.

Нисо сурасининг 40-оятида шундай марҳамат қилади:

إِنَّ اللَّهَ لَا يَظْلِمُ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ وَإِنْ تَكُ حَسَنَةً يُضَاعِفْهَا وَيُؤْتِ مِنْ لَدُنْهُ أَجْرًا عَظِيمًا

яъни: “Албатта, Аллоҳ бир зарра миқдорида (ҳам бировга) зулм қилмагай, Агар (ўша миқдорда) яхшилик бўлса, уни (бир неча баробар) кўпайтирур ва Ўз ҳузуридан улуғ мукофот (жаннат) ато этур” (Нисо сураси, 40-оят).

Аллоҳ таоло барчаларимизни яқинларга, муҳтож кишиларга яхшилик қилишда пешқадамлардан бўлишимизни, берадиган хайр-эҳсонларимизни ихлос ва чин дилдан ато этувчи саҳоватли инсонлар сафидан жой олишимизни насиб айласин,! Омин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 25/09/2019 15:31;   Кўрилганлиги: 1255
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/saxiylik-eng-yaxshi-fazilat
Чоп этилган вақт: 24/04/2024 09:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг