Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Сарҳисоб танлови

 
 

Истиқлол йиллари мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни тақдирлаш бўйича «Сарҳисоб» танлови

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети билан ҳамкорликда мустақиллик йиллари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танловини ўтказади.

Танловнинг Самарқанд вилояти босқичида 2016 йилнинг 1 январидан 2016 йилнинг 1 сентябргача газета ва журналларда босилган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўрсатилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материаллар 2016 йилнинг 10 сентябрига қадар вакиллик биносида қабул қилинади. Вилоят босқичи ғолиблари республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

Танловнинг республика босқичи Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилади. Республика босқичи ғолиблари ҳудудий босқичда ғолиб чиққан иштирокчилар орасидан танлов асосида сараланади. Танловнинг ўтказилиш вақти ОАВда эълон қилинади.

Танловнинг республика босқичида ғолиб деб топилганлар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

Бош мукофот. Тинчлик ва осойишталикни қадрлаш мавзусидаги энг яхши ижодий иш. Ғолиб махсус диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Асосий мукофотлар:

Энг яхши ижодий иш учун мукофот (телевидение – 1 -, 2-, 3- ўринлар);
Энг яхши ижодий иш учун мукофот (радио – 1-, 2-, 3- ўринлар);
Энг яхши ижодий иш учун мукофот (даврий матбуот – 1-, 2-, 3- ўринлар);
Энг яхши ижодий иш учун мукофот (Интернет – 1-, 2-, 3- ўринлар);
«Энг фаол тарғиботчи» (1-, 2-, 3- ўринлар);

Ғолибларга асосий мукофотларга қўшимча тарзда ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ҳам топширилади.

Танловга теле-, радио-, босма материаллар ҳамда Интернетда эълон қилинган ишлар тақдим этилади (3 тадан кам бўлмаслиги керак).

Телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи воситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак.

Радиоэшиттиришлар (аудиокассета ёки системали диск) 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак.

Матбуот ва Интернет материаллари даврий нашрнинг асл нусхаси ёки кўчирма нусхасида тақдим этилиши лозим.

Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилинади:
- муаллифнинг исми-шарифи, ўз соҳасида олиб бораётган фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
- муаллифнинг турар жойи, уй ва иш телефонлари;
- паспорт нусхаси.

Танловда иштирок этувчиларнинг материаллари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигига (манзил: Самарқанд шаҳар, Даҳбед кўча, 229а уй. тел.: 235-58-84 эл.почта: sam.umi@mail.ru) топширилади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 26/07/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3381
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/sarhisob-tanlovi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 13:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг