Самарқандлик навбатдаги зиёратчилар гуруҳи Умра сафарига кузатиб қўйилди
Хабарингиз бор Умра зиёратига ватандошларимизнинг боришида чекловлар бекор қилиниб, эндиликда умра сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлган эди. Шунга биноан ҳар ўн кунда вилоятмиздан зиёратчилар Умра сафарига йўл олмоқдалар. Бугун, 10 декабь куни Самарқанд вилоятидан навбатдаги 4 та гуруҳда 196 нафар зиёратчилар Умра сафарига йўлга чиқди. Ушбу гуруҳларга тажрибали, илмли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари бошчилик қилмоқда. Вилоятмизнинг барча туманларидан зиёратчилар куннинг аввалида вилоят вакиллиги биносига йиғилдиилар. Шундан сўнг сафаролди хайрлашуви ва дуолар қилиниб, муборак сафарга кузатиб қўйилди.
Умра зиёратида улкан ажру савоблар бор. Байтуллоҳнинг атрофида тавоф қилиб айланар экан уларнинг ҳар бир қадамига бир ҳасана ёзилиб, биттадан гуноҳлари ўчириб борилади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган, ул зот айтганлар:
“Кимки Байтуллоҳни тавоф қилар экан бир оёғини ердан кўтариб, иккинчисини ерга қўйгунича Аллоҳ унга бир ҳасана ёзади, битта гуноҳини ўчиради ва даражасини бир поғонага ошираверади” (Имом Аҳмад).
Аллоҳим, барча яхши ният билан сафарга отланган ва умра ибодатларини адо этиб қайтаётган юртдошларимизнинг ибодатларини қабул қилсин!
Жомбой туманидан Умра сафарига йўл олган зиёратчилар (Жомбой шаҳар "Исломобод" жоме масжиди)
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 10/12/2019 11:10; Кўрилганлиги: 1339
Чоп этилган вақт: 11/11/2024 02:46