Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанддан яна 230 киши муқаддас Ҳаж зиёратига кетди

 
 

Кеча, 28 июль куни, эрта тонгдан вилоятимиздан муқаддас Ҳаж зиёратига отланган бўлажак ҳожиларнинг 230 кишидан иборат иккинчи гуруҳи  “Самарқанд” халқаро аэропорти орқали Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига йўл олди.

Муқаддас Макка ва Мадинани зиёрат қилиш орзусида бўлган ҳожиларни вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ходимлари ҳурмат-эҳтиром билан кузатиб қўйди.

Аввал хабар қилганимиздек, шу ойнинг 26 июль куни муқаддас фарз амалини адо этиш учун кетган 229 нафар ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи ҳамда бугун йўлга чиққан зиёратчилар жорий йилнинг 23 ва 26 август кунлари Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олинади.


Киритилган вақти: 29/07/2019 10:09;   Кўрилганлиги: 1180
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqanddan-yana-230-kishi-muqaddas-haj-ziyoratiga-ketdi
Чоп этилган вақт: 11/12/2024 23:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг