Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилоятида имом-хатиблари ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви ўтказилди

 
 

Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида, юртимизда бу йилги байрам тантаналари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида нишонланмоқда. Шу муносабат билан Самарқанд вилояти имом-хатиблари ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви ташкил этилди.

Тадбир Самарқанд туманидаги “Имоми Аъзам жоме масжидида бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Бобур Каримов, шаҳар ва туман имом-хатиблари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Аввало, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов сўзга чиқиб, мустақиллигимиз неъматлари, халқимизга берилган тинчлик ва барқарорлик қадри ҳақида тўхталди. У киши таъкидлади:

Мустақиллик – энг улуғ ва муқаддас неъматдир;

Миллатнинг бирдамлиги ва халқнинг эзгу меҳнатлари туфайли юртимиз тинч ва фаровон ҳаёт кечирмоқда;

Имом-хатибларнинг билими ва маърифий ишлардаги фидойилиги замон талаби ҳисобланади.

Шунингдек, домла ўз нутқида бундай маънавий-маърифий тадбирларни келгусида янада кўп ташкил этиш зарурлигини қайд этиб, улар имом-хатибларнинг билим ва тажрибасини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шундан сўнг, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Бобур Каримов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчилари ва барча юртдошларни Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги билан муборакбод этди. У нутқида қуйидагиларга урғу берди:

Мамлакатимизда диний-маънавий соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда,

Масжидларни ободонлаштириш ва имом-хатибларнинг билим савиясини ошириш давлат сиёсатида муҳим ўрин тутади,

“Заковат” каби беллашувлар маънавиятни юксалтириш ва диний соҳа вакилларининг билимларини намоён этиш учун муҳим аҳамият касб этади.

Бобур Каримов ҳам нутқида бундай тадбирларни янада кўп ва кенг қамровда ташкил этиш кераклигини таъкидлади.

Беллашувда Самарқанд вилоятининг 16 та шаҳар ва туманларидан жами 16 та жамоа иштирок этди. Савол-жавоб, билим, топқирлик ва зукколикка оид синовларда имом-хатиблар ўз билим ва иқтидорларини намоён қилдилар.

Натижаларга кўра:

Биринчи ўрин — Самарқанд туманининг (Билим соҳиллари) жамоаси,

Иккинчи ўрин — Каттақўрғон шаҳрининг (Билимдонлар) жамоаси,

Учинчи ўрин — Қўшработ туманининг (Илм меросчилари)ва Иштихон туманининг (Адолат) жамоалари қўлга киритддилар

Беллашув якунида Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов ғолибларга диплом ва эсдалик совғаларини топширди. Қолган иштирокчи жамоалар ҳам муносиб рағбатлантирилди.

Тадбир самимий ва руҳлантирувчи муҳитда ўтди. У нафақат имом-хатибларнинг билими ва маънавий салоҳиятини оширишга, балки мустақиллигимиз байрамини маънавий-маърифий руҳда нишонлашга ҳам хизмат қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллги Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 28/08/2025 15:53;   Кўрилганлиги: 200
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyatida-imom-xatiblari-ortasida-zakovat-intellektual-bellashuvi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 14:42
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг