Самарқанд вилояти отинойилар учун ўқув семинари ташкил этилди
Бугун 16 феврал куни Самарқанд шаҳрида жойлашган Концерт залида вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоятимизда фаолият олиб бораётган отинойилар учун бир кунлик ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда аёллар ва ёшларни турли ёт ғоялардан, жиноятчиликдан ҳимоя қилишда отинойиларнинг ўрни, аёллар фиқҳий масалалари, бидъат хурофотлар ва фолбинликнинг салбий оқибатлари ва қирқ фарз баёни тўғрисида машғулот дарслари бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган семинар кўтаринки рухда савол-жавоблар асосида ўтказилди ва барча отинойиларимизга манзур бўлди. Семинар ниҳоясида отинойилар ана шундай ўқув семинарларини бардавом бўлишлигини сўраб кўпдан кўп дуолар қилишди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 16/02/2022 18:52; Кўрилганлиги: 1005
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 06:56