Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича келишиб олинди

 
 

Бугун, 7 март куни вакиллик биносида Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида туман бош имом-хатиблари билан Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида бош имом-хатибларга масжидларда мўмин-мусулмонлар ибодат қилиши учун етарли шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бинолардаги техник ҳолатни яхшилаш, хавфсизлик қоидалари ва санитария-гигиена талабларига жавоб беришини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. 

Шунингдек, Обуна 2024 тадбирларида энг фаол бўлган  2 та масжид  имом-хатибларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан берилган Умра сертификатини Зайниддин домла ушбу масжид имом-хатибларига топширди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Рамазон ойидаги Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш анъанаси йўлга қўйилган эди.

Жумладан, йиғилиш сўнгида Хадис илми мактаби ўқитувчиси Раимжонов Асадулложон қори бошчилигидаги устозлар Самарқанд вилоятидаги масжидларда хатмга ўтадиган қориларни суҳбатдан ўтказди ҳамда уларга устозлар томонидан зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди. 

 ЎМИ Смарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 07/03/2024 16:32;   Кўрилганлиги: 708
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/ramazon-oyini-munosib-kutib-olish-va-kotarinki-ruhda-otkazish-boyicha-kelishib-olindi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 07:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг