Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Қадр кечаси таровати

 
 

31 май куни Рамазоннинг 26-кечасидан 27-кечасига ўтар кечаси бутун дунё мусулмонлари “Лайлатул қадр” кечасини кутиб олди. Бу кеча Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги тоқ кечаларидандир. Саҳиҳ ҳадис билан Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлиги тоқ кунларидан изланглар”, дея марҳамат қилганлар. Шу билан бирга кўпчилик уламолар наздида Лайлатул Қадр кечаси Рамазоннинг 26-кунидан 27-кунига ўтар кечасидир. Самарқанд вилоятидаги жоме масжидларда ҳам бу кечадаги таровеҳ намозлари завқ билан ўтди. Масжид имом-хатибиларининг таклифларига биноан кўплаб уламолар, имом-хатиблар масжидларнинг жамоатини улуғ байрамлар билан табриклагани ташриф буюрдилар. Бу улуғ кечанинг фазли, даражотлари ҳақида зарур мавъизалар қилдилар. Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари иодораси раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансурнинг Имом Бухорий жомесига ташрифи ушбу кечага ўзгача файз бахш этди.

Алҳамдулиллаҳ, юртимиз тинч, кундан-кунга яхшиликлар зиёда бўлиб бормоқда. Ана шундай ўлкада ибодатда, дуода бардавом қилган Аллоҳга беҳисоб шукроналарни айтамиз! Халқимизга, юртимиз осойишталигига кўз тегмасин! Омин!

Таровеҳ намозларидан фото лавҳалар

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 01/06/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1543
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/qadr-kechasi-tarovati
Чоп этилган вақт: 01/12/2024 22:42
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг