Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан ТАЪЗИЯ

 
 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Аллоҳ таоло бир бандани яхши кўрса, Жаброилга: «Аллоҳ фалончини яхши кўради, сен ҳам уни яхши кўргин!» деб нидо қилади. Кейин Жаброил ҳам уни яхши кўради ва осмон аҳли ичида: «Албатта, Аллоҳ таоло фалончини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар!» деб нидо қилади. Кейин осмон аҳли ҳам уни яхши кўради. Сўнгра унга нисбатан ерда (яъни, ер юзидаги одамларнинг қалбида) мақбуллик (яъни, розилик ва муҳаббат) ўрнатилади. (Муттафақун алайҳ)

Дарҳақиқат, зулм қўрғонларини бузиб, истиқлол деб аталмиш буюк неъматга эриштира олган, юртни энг қийин дамлардан олиб чиққан, халқни порлоқ келажак сари етаклаган, чорак асрда мисли кўрилмаган ислоҳотларни амалга оширган, элига бугунгидек фаровон ҳаётни тақдим этган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга бўлган муҳаббат барчамизнинг қалбимизда абадий муҳрланиб қолади.

Истиқлол раҳнамоси, Ўзбекистон деб аталмиш диёрни дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилишига сабаб бўлган инсон, халқимизнинг буюк фарзанди Ислом Абдуғаниевич бугун бизларни ташлаб фоний дунёдан абадий ҳаётга риҳлат қилдилар. Бу кишининг қилган хизматлари ҳар биримизнинг қалбимиздан чуқур жой олган ва хотираларимизда барҳаётдир.

Ушбу оғир айрилиқ муносабати билан Президентимизнинг оила аъзоларига, яқинларига ва бутун ўзбек халқига таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдириб қоламиз.

Аллоҳ у кишининг юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида қилган барча меҳнатларини даргоҳида ҳусни мақбул айласин ва ўзининг раҳматига олиб, муносиб мукофотласин.

إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта Унга қайтамиз» (Бақара сураси, 156-оят).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 04/09/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3224
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/ozbekiston-respublikasi-prezidenti-islom-abduganievich-karimovning-vafoti-munosabati-bilan--taziya-
Чоп этилган вақт: 16/04/2024 18:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг