Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир

 
 

Раббимиздан берилган барча нарсалар бизларга омонат бўлганидек, молу давлатимиз ҳам омонатдир. Аллоҳ берган бу молу давлатни Ўзи буюрган ва рози бўладиган жойларга сарфлашимиз даркор. Хайру эҳсон ва садақа қилишда пешқадам, шунингдек барча эзгу ишларда имкон қадар кўмакчи ва ҳомий бўлишга ҳаракат қилишимиз керак.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг жуда кўп оятларида хайр-эҳсоннинг савоби кўплиги ва фазилати улканлиги ҳақида марҳамат қилади. Жумладан, Оли Имрон сурасида шундай деган:

لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

(سورة آل عمران، الاية-92)

яъни: Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир (Оли Имрон сураси, 92-оят).

Демак, киши хайр-эҳсонни ихлос билан, савоб умидида қилар экан, ояти каримада ваъда қилинганидек улкан мукофотларга эришади.

Шуни айтиш жоизки куни кеча 17 январ куни ВАҚФ хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали рахбари А.Султонов ва Самарқанд шаҳридаги “Мурод Авлие” жоме масжиди имом-хатиби Фаҳриддин домла Хусеновлар биргаликда  хомийларни жалб қилган ҳолда Самарванд шаҳар Найиман МФЙ ҳамда Кимёгарлар қўрғонида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган кам таъминланган 10 та оилаларга озиқ овқат махсулотлари эҳсон килинди.

Аллоҳ таоло барчамизни эҳсон қилгувчи, сахий ва кўпчиликка ёрдами тегадиган кимсалар қаторидан қилиб, уларга ваъда қилинган савоб ва фазилатларидан барчамизни баҳраманд айласин! Омин!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 18/01/2021 19:09;   Кўрилганлиги: 965
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/nimaniki-ehson-qilsangiz-albatta-alloh-uni-biluvchidir
Чоп этилган вақт: 30/04/2024 13:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг