Навбатдаги бекат Нарпай тумани
Сайтимиз орқали вилоят отинойилари билан “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва ролини ошириш” мавзусида учрашувлар ташкил этиб келинаётгани хақида хабар бериб келмоқдамиз.
15 ноябрь куни Нарпай тумани отинойилари билан навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди. Бу гал олдинги учрашувлар сингари аёл-қизлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириб бориш ва уни даомий таъминлаш ишларида отинойилар фаолликка чақирилди.
Бир кун аввал мазкур учрашув Каттақўрғон шаҳри отинойилари билан бўлиб ўтган эди.
Учрашувлар вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова бошчилигида бўлиб ўтяпти.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 15/11/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1469
Чоп этилган вақт: 12/12/2024 09:36