Масжидларда Рамазонга тайёргарлик ишлари билан танишилди
Бугун 8 март куни Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров ва шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов ҳамда мутасаддилар бирга Самарқанд шаҳридаги жоме масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик жараёни билан танишдилар.
Ташриф давомида масжидларда мўмин-мусулмонлар ибодат қилиши учун етарли шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бинолардаги техник ҳолатни яхшилаш, хавфсизлик қоидалари ва санитария-гигиена талабларига жавоб беришини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати
Киритилган вақти: 09/03/2024 17:16; Кўрилганлиги: 546
Чоп этилган вақт: 16/05/2024 22:43