Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имомлар янада фаол бўлишга чақирилди

 
 

2017 йил 5 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги биносида шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида навбатдаги ҳафталик йиғилиш бўлиб ўтди. Бу галги йиғилишда Самарқанд шаҳридаги масжидлар имомлари ҳам иштирок этди.

Йиғилишда вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва камчиликлар хусусида сўзлар экан, жумладан ФҲДЁ бўлимларида оила қуриш учун ариза билан мурожаат этганлар иштирокида ташкил этилган ва ҳозирда тизимли равишда давом этаётган "Ёш оила қурувчилар мактаби" ҳамда "Оила Дорулфунуни" махсус ўқув курслари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан эътироф этилиб, ушбу механизм Республика бўйлаб жорий қилинаётганини маълум қилди.

Оз бўлсада имомларимиз томонидан қилинган ҳаракат, меҳнат қадр топиб, муносиб баҳолангани барча учун катта мукофотлигини таъкидлаб, бунинг учун яқиндан ёрдам берган барча имом хатибларга миннатдорчилик билдирди.

Аҳоли билан олиб борилаётган ўрганиш ишларининг ижобий натижалари ўлароқ кўплар оилалар, қўни-қўшнилар ўртаси ислоҳ этилиб, ўз жонига қасд қилишга уринганларга руҳий далдалар берилаётганини аниқ мисоллар асосида изоҳлаб ўтди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича талай ишлар амалга оширилганини таъкидлади ва имом хатибларни янада фаол бўлишга чақирди.

Шунингдек, йиғилишда Конституциямизнинг қабул қилинганининг 25 йилллигига муносиб тайёргарлик кўриш, масжидларни қишки мавсумга ҳозирлаш каби муҳим масалалар ҳам муҳокама этилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 05/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2071
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/imomlar-yanada-faol-bolishga-chaqirildi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 06:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг