Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имом-хатиблар учун ўқув семинар ташкил этилди

 
 

2018 йил 16-18 октябрь кунлари Самарқанд вилояти имом-хатиблари учун махсус ўқув семинар бўлиб ўтади.

Имом-хатибларнинг билим савиясини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда жамоат ишларидаги фаоллигини янада оширишга қаратилган ўқув-семинарнинг дастлабки босқичи 16 октябрь куни вилоятнинг бешта ҳудудида бошланди.

Самарқанд, Каттақўрғон шаҳри, Пастдарғом, Пайариқ ва Ургут туманида махсус ташкил этилган жойларда семинар машғулотлари мутахассис маърузачилар томонидан юқори савияларда олиб борилмоқда.

Маърузачилар Имом Бухорий халқаро илмий - тадқиқот маркази ва вилоятдаги олий таълим муассасалари илмий ходимлари, профессор ўқитувчилари орасидан танлаб олинган.

Машғулотларни юқори сафияда ташкил этиш мақсадида барча шарт шароитлар ҳозирланган. Жамоат тартибини сақлаш инспекторлари ва шифокорлар жойларда ўз вазифаларини бажармоқдалар.

Семинар машғулотлари 17-18 октябрь кунлари ҳам давом эттирилади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 16/10/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1567
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/imom-xatiblar-uchun-oquv-seminar-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 23:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг