Имом-хатиблар муносиб номзодларга овоз бермоқдалар
Бугун, 22 декабрь куни эрталаб соат 08:00дан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сайлов участкаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар учун овоз бериш бошланди.
Сайлов участкалари ва сайлов округларида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради, комиссия аъзолари, депутатликка номзодларнинг кузатувчилари, холислар гувоҳлигида сайлов қутилари муҳри очилди. Ушбу тадбир бошланишида имом-хатиблар, нуроний отахонлар эл-юрт тинчлиги, фаровонлиги, манфаати йўлида қўлни-қўлга бериб, имконимиз доирасидаги яхши ишларни амалга ошириб, икки дунё яхшилигига эришишимизни насиб айлашини Яратгандан сўраб дуолар қилдилар.
Барча юртдошлармиз қатори Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар, диний соҳа ходимлари ҳам ота-оналари, фарзандлари, оиласи билан сайлов участкаларига ташриф буюриб, юрт келажаги, халқ равнақи йўлида ўзлари муносиб топган номзодларга овоз бермоқдалар. Бундан ташқари имом-хатибларимиз сайлов комиссияси таркибида назоратчи сифатида ҳам ушбу тадбирнинг кўтаринки савияда ўтиши учун ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқда.
Ссайловларда фаол қатнашиб, ўз Юртимиз ва миллатимиз тақдирига эътиборли бўлишимиз мусулмонликнинг гўзал намунасидир!
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 22/12/2019 14:32; Кўрилганлиги: 1148
Чоп этилган вақт: 09/10/2024 01:52