Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ҳайитингиз муборак бўлсин!

 
 

Муборак Рамазон ойи ҳам нихоялаб катта кичик орзиқиб кутаётган ҳайт байрами яқинлашиб халқимиз байрамона кайфиятда бир бирларини қутламоқдалар.Аллоҳ таолога беадат ҳамду санолар бўлсинки ўтаётган улуғ ойни кўтаринки руҳ билан эсда қоларли даражада ўтказдик. Вилоятимиз мўмин мусулмонлари рўза тутишлик билан бирга таровеҳ намозларини ҳам чиройли тарзда адо қилишдилар. Шаҳар ва қишлоқларимизда хатмоналар қилиниб элу юртимиз ҳақига хайрли дуолар қилинди. Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси орқали рамазон ҳақидаги маърифий роликлар ҳар куни эфирга узатилиб халқимизга ҳавола этилгани кишиларни хурсанд этди. Зарафшон газетаси ва шаҳар туман газеталарида маърифий мақолаларнинг чоп этилиши ҳам газетхонларни мамнун қилди. Вилоят бош имом хатиблиги бошчилигида жами қирқ тўрт миллион сўмлик маблағ кам таминланган оилаларга моддий ёрдам сифатида тарқатилди. Ундан ташқари қариялар уйига ва болалар уйига саховатлар қилинди. Мисол тариқасида 114-сон махсус мактабгача таълим муассасига Имом Аъзам масжиди тамонидан 40 та стул, 10 та стол, 6 та махсус машқ бажарадиган стул ва 5 дона гилам берилди. Хайит савғолари азал азалдан боболаримиздан мерос бўлиб келмоқда ишонамизки биздан кейинги авлод ҳам бу муборак ишни бизданда чиройлироқ қилиб бажарадилар. Қолаверса барча қабристонларда байрам олди ҳашар уйиштирилиб зиёратчилар учун қулай имкониятлар яратилди. Фурсатдан фойдаланиб вилоят бош имом хатиблиги томонидан халқимизни рамазон хайити билан қутлаймиз. Элимиз тинч ватанимиз обод хонадонларимиз хурсандчиликка тўлсин. Байрамингиз муборак бўлсин азиз юртдошлар.

Хурсандчилик устига яна катта хурсандчилик бўлиб, муборак Рамазон ҳайитини муносиб ўтказиш тўғрисида муҳтарам Президентимизнинг 2016 йил 1 июлдаги қарори эълон қилинди. Қуйида мазкур қарорнинг пурмано матнини ҳавола этамиз;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6 июль чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2016 йил 6 июль дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.

2. Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитини жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказиш учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри, 2016 йил 1 июль


Киритилган вақти: 02/07/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 4649
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/hayitingiz-muborak-bolsin
Чоп этилган вақт: 12/12/2024 10:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг