“Домла Камолиддин Охун” масжидида ўзгаришлар кутилмоқда
Вилоят вакиллиги ўз олдига марказдан узоқ, чекка ҳудудларда жойлашган мажидлар билан танишиш, намозхонлар билан учрашиш каби вазифаларни қўйган. Шунга асосан вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Қўшработ туманидаги “Домла Камолиддин Охун” жоме масжидида бўлди.
Ушбу масканда XIX асрда кичик хонақоҳ ва ҳужралар қурилган. 2002 йилда эса ҳашар йўли билан 70 кишига мўлжалланган жоме масжид қурилиб, шундан буён расмий фаолият юритиб келмоқда. Масжид биноси кўздан кечирилганда анча ўз кўркини йўқотган ва қайта таъмирлаш зарурати пайдо бўлгани маълум бўлди. Ер ресурслари, геодезия ва давлат кадастри вилоят бошқармаси мутахассиларини ушбу манзилга таклиф этилди. Намозхонлар ва аҳолининг таклиф ва мулоҳазалари ҳамда мутухассиларнинг хулосалардан сўнг масжид биноси маблағ ва шароитга қараб қайта қурилиши ёки тубдан таъмирланиши режалаштирилмоқда.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 04/02/2020 18:14; Кўрилганлиги: 1099
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 13:00