Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Чекка ҳудуларга ташриф

 
 

ЎМИ  Самарқанд вилояти вакиллиги режасиига биноан нотиқ, тажрибали имом-хатиблар вилоятимизнинг чекка ҳудудларидаги жоме масжидларга бориб Жума номозини адо этиш ва номозхонлар билан суҳбат ўтказиш белгиланган.

Ушбу режа бўйича, 21 феврал куни Самарқанд шаҳар “Руҳобод” жоме масжиди имом ноиби Акмал Муродов Ургут туманининг чегара ҳудудида жойлашган Мўминобод қишлоғидаги “Мулла Тўрақул” жоме масжидига бориб Жума номозини адо этди.  Номозхонлар билан учрашиб, уларга “Такфир тушунчаси” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, юртимиз осойишталиги, халқ фаровонлигини сўраб дуолар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 22/02/2020 07:50;   Кўрилганлиги: 1259
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/chekka-hudularga-tashrif
Чоп этилган вақт: 09/10/2024 02:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг