Бугунги отинойи замон билан ҳамнафас яшаши, маърифатли, маънавияти юксак, хотин-қизларнинг муаммоларига ечим топа олиши билан алоҳида ажралиб туриши керак.
Бугунги отинойи замон билан ҳамнафас яшаши, маърифатли, маънавияти юксак, хотин-қизларнинг муаммоларига ечим топа олиши билан алоҳида ажралиб туриши керак. Чунончи, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари ҳар бир мутасаддидан шуни талаб этмоқда.
Бугун вилоятимиздаги “Концерт зали” мажлислар залида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги вилоятимиздаги туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ва жойларда фаолият юритаётган отинойилар учун бир кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.
– Бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳушёр ва огоҳ бўлишимиз зарур, – дейди ўзининг “Ҳизбут таҳрирнинг ижтимоий хатарлари, диндаги ботил ғоялари, Ислом уламоларининг ушбу фирқага муносабати, унинг фаолиятига қонуний баҳо бериш ва ҳушёрликка чақириш” мавзусидаги маърузаси билан қатнашган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров. – Чунки ахборот асрида интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эътиқод ўғрилари изғиб юрибди. Уларнинг энг хатарлиларидан бири “Ҳизбут таҳрир” оқими аъзоларидир. Ислом уламолари ҳизбийларни қаттиқ адашган фирқа деб ҳисобалб, кўплаб шаръий масалаларда дин аҳкомларига мутлақо зид фатволар беришини қаттиқ қоралайдилар. Шу боис бугун отинойилар ана шу ва бошқа адашган фирқаларнинг хавф-хатарларини, кирдикорларини яхши билиб олишлари зарур.
Шундан сўнг Самарқанд шаҳар “Лаҳутий” жоме масжиди имом-хатиби Ўткир домла Ўмирқулов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йили мобайнида диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳарририга берган интервьюсидан келиб чиқадиган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Тоҳир домла Ибодуллаев “Хотин-қизлар орасида индивидуал психологик ёрдамга муҳтож аёллар билан ишлаш йўналишлари ва усуллари” мавзусида маъруза қилди.
Ўқув-семинарда қизларни эрта турмушга бериш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, бу орада оила бошлиқлари, маҳалла фаолларининг масъулиятини ошириш каби масалалар ҳам эътибордан четда қолмади. Бу борада Самарқанд шаҳар “Дамариқ” жоме масжиди имом-хатиби Нурсултонхон домла Абдуманнонов ва Респуклика Aҳоли Репрадуктив Маркази Самарқанд филиали рахбари Бобораҳимова Умида Мусайивна маъруза қилди.
Ўқув-семинар сўнгида мавзулар бўйича отинойилар томонидан берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтаришди.
Тадбир ниҳоясида хайрли дуолар қилинди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот химати
Киритилган вақти: 15/09/2021 15:03; Кўрилганлиги: 923
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 10:42