Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бинали Йилдирим Самарқандга ташриф буюрди

 
 

25 сентябрь куни юртимизда расмий ташриф билан бўлиб турган туркия парламенти спикери, Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим бошчилигидаги парламент делегацияси Самарқандга ташриф буюрди.

Меҳмонлар дастлаб Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси зиёрат қилдилар. Қуръони карим тиловат қилинди.

Кейин эса етмиш нафарли делегация Имом Бухорий мажмуаси ва янгидан бунёд этилган Имом Бухорий илмий тадқиқотлар маркази ва Ҳадис илмий олий мактаби билан яқиндан танишдилар.

Вилоят бош хатиби Зайниддин домла Эшонқулов меҳмонларга иншоотлар тарихи ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Делегация аъзолари пешин намозини Имом Бухорий жоме масжидида адо этдилар.

Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ва бошқа тарихий обидаларни ҳам томоша қилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 25/09/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1498
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/binali-yildirim-samarqandga-tashrif-buyurdi
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 10:24
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг