Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бахт қўрғони мустаҳкам бўлсин

 
 

Ислом дини таълимоти оилага ва уни икки дунёда саодатли бўлишига алоҳида эътибор қаратди. Аллоҳ таоло оила фароғати ва фаровонлиги, тинчлиги ва мустаҳкам бўлиши, унда таваллуд топган фарзандлар баркамол бўлиши йўлида зарур бўлган барча тавсияларни баён қилган. Одатда оилаларда ажрим ҳолати кузатилганда эр хотинига “Талоқ” сўзини айтади. Ваҳоланки,  “Талоқ” сўзи айтилганда Аллоҳ таолонинг Арши ларзага келади.  Талоқ Аллоҳнинг ёмон кўрган ҳалолларидан бўлиб, у охирги чора сифатида жорий қилингандир. Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар: “Ҳалол нарсалар ичида Аллоҳ учун энг ёмони талоқдир” (Абу Довуд, ибн Можа, Ҳокимлар ривояти).

Ҳаёт давомида содир бўладиган баъзи оилавий  келишмовчиликлар ва можароларни шариатимизга кўра тинч йўл билан, оқилона ҳал этишга ҳаракат қилинада. Бунда айниқса оилада эрдан босиқлик ва ҳикмат билан иш кўриш талаб этилади.

         Нарпай туман Ўзбекистон маҳалласида истиқомат қилувчи А.М.нинг оиласида ҳам ҳаётда учраб турадиган арзимас сабаблар туфайли ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Натижада келин аразлаб ота уйига кетиб қолган эди. Бу ҳолатга бефарқ бўлмаган Нарпай туман бош имом-хатиби Д.Бектамишов, маҳалла фаоллари, туман “Оила” маркази масъуллари билан биргаликда ушбу оилани ислоҳ қилиш чораларини кўрдилар. Олиб борилган суҳбат ва тушунтиришлар натижасида А.М.нинг турмуш ўртоғи М.А. ўз оиласига қайтди. Ҳозир улар тинч ҳаёт кечирмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 19/02/2020 11:33;   Кўрилганлиги: 1025
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/baxt-qorgoni-mustahkam-bolsin
Чоп этилган вақт: 09/10/2024 03:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг