Хабарлар

Ҳаж сафарига отланаётганлар Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишди

Жорий йилги Ҳаж мавсуми ҳам бошланиш арафасида. Барча сафарга шай, жомадонлар тахт ҳолда, бўлажак ҳожиларимиз ҳаж арконларини пухта ўрганишга ҳаракат қилмоқдалар. Гуруҳ раҳбарлари томонидан ҳам уларни ҳажга тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказиб келиняпти.

 

ЙИҒИЛИШЛАР САЙЁР ШАКЛДА ЎТКАЗИЛА БОШЛАНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, имом-хатибларни руҳлантириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида бўлиб ўтадиган йиғилишларни сайёр шаклда ўтказишни жорий қилди.

 

Ижтимоий муҳит барқарорлигида ҳожиларнинг ўрни беқиёс

21-23 июнь кунлари Самарқанд вилояти бош имом хатиби З.Эшонқулов жойларда бўлиб, ҳаж зиёратчилари рўйхатига киритилган фуқаролар билан учрашув ўтказди.

 

ИМОМ БУХОРИЙ ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИ ЯНГИ ҚИЁФАГА КИРАДИ

17 июнь куни Самарқанд вилоят ҳокимлигида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини қайта қуриш бўйича лойиҳа таклифларининг тақдимоти юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимликнинг “samarkand.uz” расмий веб-сайти хабар беради.

 

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على أشرف المرسلين

 

РАМАЗОН ҲАЙИТИ ОЛДИДАН ЙИҒИЛИШ

2018 йил 11 июнь куни Самарқанд вилояти вакиллиги биносида шаҳар ва туман бош имом хатибилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Муборак Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш ва кўтаринки руҳда ўтказиш, ибодат қилувчилар учун зарур шарт-шароитлар ташкил этишга оид масалалар муҳокама этилди. Намозхонларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг эмин-эркин ибодат қилишларга шароит ҳозирлаш устувор мақсадимиз экани, бу борада имом-хатиблар зиммасига катта масъулият юклатилиши таъкидланди.

 

Рамазонни қандай кузатамиз?

Яна бир Рамазонга етказиб, бизга марҳамат кўрсатган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амаллар уларнинг охирига (якунига) кўра баҳоланишини айтиб ўтганлар. Ҳайит байрамига тайёргарлик кўрар эканмиз, бу муқаддас ойни ҳурматини жойига қўйиб кузатаётганимизга амин бўлишимиз керак.

 

ОГОҲЛИК ВА ҲУШЁРЛИК ҲАР ВАҚТ ВА ҲАР ЖОЙГА ХОС

2018 йил 4 июн куни Самарқанд шаҳрида Самарқанд давлат университети томонидан “Биз – диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусида огоҳликни ёддан чиқармаслик, ислоҳотлар замирида хотиржамликка берилмасликни эслатиш, ҳамиша огоҳ ва ҳушёр туришга тарғиб этишга бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг “samarkand.uz” расмий портали хабар бермоқда.

 

Рамазон саховат ойи

Самарқанд шаҳар “Хўжа Абду Мўмин” жоме масжиди имом хатиби Жаҳонгир домла Ҳотамов муборак Рамазон ойи ҳамда “1 июн – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Самарқанд шаҳридаги 10-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун хайрия ишларини ташкил қилди.

 

Самарқанд тумани имомлари хайрия ишларини ташкил қилишди

Самарқанд тумани имом хатиблари Рамазон ойида “1 июн - халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан хайрия ишларини ташкил қилдилар.

 

Рамазонда яна бир хайрли ишга қўл урилди

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “Дамариқ” жоме масжиди имом хатиби Н.Абдуманнонов ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда хайрли ишга қўл урилди.

 

Амир Ҳамза жоме масжидида таровеҳ таровати

Булунғур туманидаги "Амир Хамза" жоме масжидида таровеҳ таровати

 

Хўжа Исҳоқи Валий жоме масжидида таровеҳ таровати

Самарқанд шаҳридаги "Хўжа Исҳоқи Валий" жоме масжидида таровеҳ таровати

 

Саховат ойидаги эзгу амаллар

Рамазон - эзгулик ва саховат элчиси. Бу ойда қилинган ҳар бир яхши иш Аллоҳ таъоло томонидан кўплаб ажр-савоблар билан мукофотланади.

 

Саховат уйига ташриф

Муборак Рамазон ойи барчамизни эзгуликка чорлайди. Бу ойда яхшиликлар бошқа ойларга нисбатан бисёр ва кенгқамровлиги билан ҳам ажралиб туради.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг