Ҳожиларимиз мавқелари юксалмоқда
“Ҳажга борган ўзбекистонликдан маданият
ва илмнинг ҳиди келиши керак”.
Шавкат Мирзиёев
Сайтимиз орқали октябрь ойининг аввалидан бошлаб 2018 йилги ҳаж мавсумига бориб қайтган ҳожи ота ва ҳожи оналар билан ташкил этилаётган учрашувлар орқали уларни ижтимоий-маъанавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ишларига кенг жалб қилинаётгани тўғрисида хабарлар эълон қилиб келмоқдамиз. Бу гал учрашув Самарқанд туманида ташкил этилди.
5 ноябрь кунида бўлиб ўтган тадбирда ҳожиларимиз томонидан махсус ҳисобдан чиқарилган фуқаролар, жазони ўташ мауассасаларидагиларнинг оила аъзолари, ижтимоий оғир ҳолдаги оилаларга қилинган ташриф, берилган маънавий-руҳий кўмаклар, бартараф этилган муаммолар хусусида суҳбатлашилди.
Бу борада янада самарали фаолият юритишга доир йўналиш ва маслаҳатлар берилди.
Таъкидлаш лозимки, ҳожиларимиз томонидан қилинаётган саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ уларнинг халқ орасида мавқелари ошмоқда.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 05/11/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1489
Чоп этилган вақт: 07/12/2024 23:17