Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Ургут туманидаги масжидларга ташрифлар амалга оширилди.

 
 

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида жойлардаги барча туман ва шаҳар бош имом-хатиблари ва иқтидорли имом-хатибларимиз тақсимот асосида вилоятимизнинг чегараолди ҳудуди ҳисобланган Ургут туманидаги масжидларга ташриф буюрдилар.

Жумладан, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ургут туманининг марказида жойлашган “Ургут” марказий жоме масжидига, Иштихон тумани бош имом-хатиби Тошмуҳаммад домла Абилов “Ғовсул Аъзам” жоме масжидига, Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Нурсултонхон домла Абдуманнонов “Чубин” жомесига, Жомбой туман бош имом-хатиби Нурбек домла Хидиров “Хўжа Убайдулло” жоме масжидига, Нарпай туман бош имом-хатиби Исомиддин домла Исаев “Муҳаммад Исо” жоме масжидига, Нуробод туман бош имом-хатиби Раҳматулло (Рафаэл) домла Равшанов “Шайх Муҳиддинов” жоме масжидига, Оқдарё туман бош имом-хатиби Ҳабибулло домла Облақулов “Қуйиқишлоқ” жомесига, Пайариқ туман бош имом-хатиби  Мансуржон домла Абдухолиқов “Мўлла Тўрақул” жоме масжидига, Каттақўрғон шаҳар бош имом-хатиби Анвар домла Назаров “Насрулла ҳожи” жоме масжидига, Пахтачи туман бош имом-хатиби Исроил домла Амириллаев “Тўрткўл” жоме масжидига, Каттақўрғон тумани “Янги Равот” масжиди имом-хатиби Фахриддин домла Баҳодиров “Ёқуб Охун” жоме масжидига, Пастдарғом тумани бош имом-хатиби Озод домла Назаров “Боғишамол” жоме масжидига, Қўшработ тумани “Балиқчи ота” масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Тўхташов “Сой” жомесига, Тайлоқ тумани Боғизағон жоме масжиди имом-хатиби Нурали домла Жалолов “Ихлоси зиё” жоме масжидига ва Самарқанд тумани бош имом-хатиби Баҳодир домла Шарипов “Сой Ғўс” жоме масжидига ташриф буюриб, Жума намозидан олдин тезис асосида жамоатга мазмунли маъруза қилиб бердилар ҳамда жамоат билан бирга Жума намозини адо қилдилар.Ушбу ташрифдан асосий мақсад масжидларда жума намозини адо этиш, жамоат билан дилдан суҳбат қилиш, масжид фаолияти билан яқиндан танишиш ва ўзаро тажриба алмашиш ҳисобланади. 

Ўз навбатида масжид аҳли ва намозхонлар меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, олиб бораётган ишларига муваффақият, юртимиз тинчлиги бардавом бўлишини сўраб, илиқ тилаклар билдириб қолдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 25/11/2022 17:18;   Кўрилганлиги: 532
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/urgut-tumanidagi-masjidlarga-tashriflar-amalga-oshirildi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 18:12
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг