Самарқандда “Йил имом – 2023” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатиб бораётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми” кўрик танлови ўтказиб келинар эди. Жорий йилдан эса мазкур танлов “Йил имом – 2023” номи остида Низом асосисида ўтказилди.
Танловнинг мақсади – бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиб бера оладиган, иқтидорли, фаол имом-хатибларни аниқлашдир.
Уч босқичда ўтказилиши режалаштирилган танловнинг биринчи шаҳар-туман босқичида ғолибликни эгаллаган 16 нафар иштирокчилар бугун вилоят босқичида иштирок этдилар.
Вилоят босқичини тантанали равишда очиб берган вилоят бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи Ёқубжон домла Мансуров:
- Бу йилги танлов ҳар йилгидан ўзгача тарзда ўтказилмоқда. Бу эса юртимизда диний-маърифий соҳага, хусусан, илм аҳлига кўрсатилаётган эътибор намунасидир. Шунингдек, барча имом-хатиблар, имом-ноиблари, ҳатто муаззин ва қоровуллар ҳам ўз устида мунтазам иш олиб бориши керак дегани. - дея барча иштирокчиларга омад ва муваффақиятлар тилади.
Қуръон тиловати билан бошланган танловда иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди ҳамда танлов сўнгида натижалар эълон қилинди:
“Йил имом – 2023” танловининг Самарқанд вилоят босқичи ғолиби:
I-ўрин: Ахмедов Анвар (Жомбой тумани “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби)
II-ўрин: Мажидхонов Мусахон (Оқдарё тумани “Човка” жоме масжиди имом-ноиби)
III-ўрин: Эгамбердиев Аҳмад (Нарпай тумани “Эшонбобо” жоме масжиди имом-хатиби)
III-ўрин: Мансуров Дониёржон (Пайариқ тумани “Олим Шайх” жоме масжиди имом-ноиби)
III-ўрин: Равшанов Оловуддин (Булунғур тумани “Амир Ҳамза” жоме масжиди имом-ноиби)
Танлов якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва ВАҚФ хайрия жамоат фондининг вилоят филиали томонидан барча ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
“Йил имоми-2023” кўрик танлови вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаган Жомбой тумани “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби Ахмедов Анвар Республикада ўтказиладиган “Йил имоми” кўрик танловига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 12/08/2023 15:08; Кўрилганлиги: 1066
Чоп этилган вақт: 06/12/2024 13:01