“Меҳр” иносонпарварлик операцияси орқали Ватанга қайтарилган шахсларга меҳр кўрсатилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, бир қанча ватандошларимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилган эди. Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг тинч ҳаётга қайтиши, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилди, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилди.
“Меҳр” иносонпарварлик операцияси орқали Ватанга қайтарилган шахсларни жамиятга мослашишларида кўмаклашиш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш бўйича масъул ташкилотлар қатори ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ҳам бир қанча тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Бу инсонларни маънан ва руҳан қўллаб қувватлаш, уларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича ёрдам бериш, жамитяда оиланинг нуфузи, унда аёлларнинг ўрни, шунингдек, болаларни тўғри тарбиялашнинг аҳамияти, тинчлик-хотиржамликнинг қадриа етиш каби мавзуларда суҳбатлар ўтказилмоқда.
“Меҳр” иносонпарварлик операцияси орқали Ватанга қайтарилган фуқаролар орасида Пўлатова Сайёра ва Аҳадқулова Азизалар ҳам бор эди. Сайёра 2016 йил туғилган ўғли Амин, Азиза эса 2018 йил туғилган қизи Ҳанифа билан ҳозир Самарқанд шаҳрида яшамоқда. Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ҳамда бош имом-хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова бугун мана шу иккита оила хонадонида бўлдилар. Уларнинг ҳол-аҳволи билан танишиб, соф ислом маърифати, ақидапарстлик, исломдаги фирқаланишнинг зарарлари, тинчлик-хотиржамликнинг қадрига етиш, шукроналик билан яшашнинг фазилати тўғрисида тушунчалар берилди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 09/12/2019 17:16; Кўрилганлиги: 1576
Чоп этилган вақт: 11/11/2024 01:27