Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Кексаларнинг ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланайлик

 
 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Агар орангизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар ёмғирдек ёғилган бўларди”. Бу ҳадисдан  Аллоҳ таоло кексаларнинг дуоси ва гўдакларнинг бегуноҳлиги туфайли халқларни ўз паноҳида асраши, турли бало-офатлардан омон сақлаши аён бўлади. Айрим кишилар кексалар, қари ота-оналарини “ҳеч нарсага ярамайди, бору йўғининг аҳамияти йўқ” дегандек назар билан қарайдилар. Ваҳоланки, уларнинг орасимизда бўлишининг ўзи катта “давлат” экан, тинч-хотиржамликда яшашимиз учун улар бир сабабчи экан.

Кейинги йилларда мамлакатмизда ёши улуғларга эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш, турмуш шароитларини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг бой касбий ва ҳаётий тажрибаларидан маҳаллаларда тинчлик, меҳр-оқибат ва хотиржамлик муҳитини таъминлашда кенг фойдаланишга катта аҳамият берилмоқда.

Самарқанд вилояти имом хатиблари маҳаллаларда бўлиб, кекса, нуронийлар билан уларнинг оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тўй ҳашамлар ва маросимлардаги дабдабабозликларнинг олдини олишда ўз ҳиссаларини қўшиш бўйича     давра суҳбатлари ўтказмоқдалар.

Аллоҳ таоло улуғ ёшдаги ота-оналаримизни ўзининг ҳифзу ҳимоясида сақлаб халқ тинчлиги ва фаровонлигини тилаб қилаётган дуоларини мустажоб айласин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 15/10/2019 12:12;   Кўрилганлиги: 1463
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/keksalarning-hayotiy-tajribasidan-unumli-foydalanaylik
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 22:45
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг