Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Бўлажак имом-хатиби ва имом-ноиблари билан учрашув

 
 

Самарқанд вилоят вакиллиги биносида Ёқубжон домла Мансуров бошчилигида диний талим муассасаларининг Самарқандлик битирувчи курс талабалари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида халқнинг диний эҳтиёжларини қондиришда масжидлар ҳамда диний ходимларнинг хизмати катта ўрин тутади. Масжид имом ва ноиблари жамоатга намозларни адо қилиб бериш билан бирга кундалик масалаларда мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиш, уларнинг дардига қулоқ солиб, қийнаётган муаммоларига ечим топиш орқали ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этадилар. Шунинг учун, бўлажак имом-хатиб, имом-ноиб вазифасида ишловчи талабаларнинг илмий савияси, дунёқараши ва шахсий сифатлари талаб даражасида бўлиши лозим.

Масжид меҳроби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мерос экан, У зотга муносиб бўладиган диний соҳа ходимларини тайёрлаш асосий вазифа ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 13/09/2023 10:29;   Кўрилганлиги: 315
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/bolajak-imom-xatibi-va-imom-noiblari-bilan-uchrashuv
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 15:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг