З А Х И Р А
Аллоҳ таоло бандаларига мислсиз неъматларни ином этди. Фақатгина бир талаб, ана шу неъматларга шукр қилишни ва ҳақдорларга ҳаққини адо этиш учун эҳсон қилишни талаб этди.
Шундай экан бугунги кунимизга назар солсак, кичик бир вирус курраи замин учун биринчи бўлиш, ихтиёр қилиш жиҳатидан янги тартибни юзага келтирмоқда. Қудратли шахсларнинг нуфузи, бойлик ва мартабалари якун топмоқда, улкан давлатлар инқирозга учрамоқда, илм-фан ва технологиялар (вакциналарни ишлаб чиқариш, муаммоларга ечим топиш каби муҳим жиҳатларда) ожиз қолмоқда.
Шунга қарамай фойда кўриш илнжида бўлган шахслар борки улар бу синовли кунларни имконият ўлароқ кўриб, қўлидаги маблағини инсонлар учун кунлик керак бўладиган озиқ овқатларини сақлаб қўйиб, қимматлашишига сабаб бўлмоқдалар, тўғри бу кунлар имконият лекин охират учун фойдалироқ эканлигини тушуниб етмайдилар.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
"Тўплаган молу дунёингиз ва қилган кибру ҳавоингиз сизларга асқотмабди-ку!" (Аъроф сураси, 48 -оят).
Ана шу пайтда инсон дунёнинг мезонлари билан охиратнинг мезонлари фарқли эканини билади, тушуниб етади. У кунда жамғарилган маблағлар фойда бермайди. Фақат Аллоҳ йўлида сарфланган мол-мулк манфаат беради холос.
Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло хабар берди: “Эй Одам фарзанди! Хазинангдан бир қисмини Менинг ҳузуримга омонатга қўй. У на ёнади, на чўкади на ўғирланади. Ниҳоятда мухтож бўлганингда уни ўзингга бекаму кўст қайтараман”. (Байҳақий Ҳасан Басрийдан(р.а.) мурсал ўлароқ ривоят этганлар)
Азизларим! синовли кунларда ҳақдорларга яхшилик (эҳсон) қилиш орқали бу дунёда юқорида келган оят ва ҳадисларга амал қилиб, охиратимизга захира қилиб олайлек.
Аллоҳ таоло юртимизни қолаверса бутун дунё мусулмон умматини бошига келган, синовлардан тез кунларда эсонликда ўтиб олишини насиб қилсин! Омин!
Ибрагимов Ҳусниддин Ургут туман “Ёқуб Охун” жоме масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 15/04/2020 16:57; Кўрилганлиги: 1096
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 13:21