Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Тилнинг офатлари

 
 

Тил – жамият ҳаётини гўзаллаштирадиган, инсонлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамловчи омил саналади. Шу билан бирга инсонлар орасини бузадиган, улар орасидаги барча ижобий фазилатларни парчалайдиган, инсон ҳаётини издан чиқарадиган нарса ҳам тил саналади.

Бизни саодатга элтувчи ҳам ёки бадбахтликка элтувчи ҳам тилимиздир. Ўтмишда бу тил билан умматлар саодат топганлар, Аллоҳ таолонинг раҳматига сазовор бўлганлар ёки аксинча қанчадан қанча халқлар Аллоҳ таолонинг азобига айнан мана шу тиллари сабабли мустаҳиқ бўлдилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло томонидан ер юзида инсондан бошқа бирор махлуқотларга берилмаган бу буюк неъматнинг ҳисобсиз фойдалари бўлганидек, унинг инсонга зарарлари ҳам жуда улкан. Шу сабали ҳам Аллоҳ таоло каломи шарифида:

“Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, яхшилик бор. Ким ўша ишни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга улуғ ажр берамиз.” [1]

Шу сабабли ҳам муқаддас динимизда тилни сақлашга алоҳида эътибор қаратилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳадисларида “Банда то тилини сақламагунича ҳақиқий иймонга эришмайди” – деб мўъмин киши ҳақиқий иймонга етмоқ учун тилни турли иғво, ғийбат, ёлғон, дил озорлик каби ғиллу-ғашлар ва ноахлоқий сўзлардан покиза сақлаш муҳим эканлигини таъкидлайдилар. Шунингдек, яна бир ҳадисда “Банданинг иймони тўғри бўлмайди то қалби тўғри бўлмагунча, шунингдек, қалби тўғри бўлмайди то тили тўғри бўлмагунича” деб тилни тўғри ишлатишга чақирганлар. Бошқа бир ҳадисда “Ҳақиқий мўмин тили ва қўли билан бошқаларга озор етказмайдиган киши” дейилиб, тил билан бошқаларга озор етказмаслик ҳақиқий мўъминликнинг шартларидан бири сифатида таъкидланди.

Дарҳақиқат, тилнинг офатлари жуда ҳам кўп ва улкан бўлиб, ўз соҳиби ва бошқалар учун унинг ортидан келадиган моддий


Киритилган вақти: 05/06/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1882
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/tilning-ofatlari
Чоп этилган вақт: 30/07/2021 02:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг