САФАР ДУОЛАРИ
Киши сафар қилишга отланар экан, унинг ушбу сафардан бир қанча орзу-умидлари бўлади. Унинг қалбида хурсандчилик, ҳаяжонланиш ва шу билан бирга, хавфсираш, ғамгинлик каби ҳолатлар юзага келади. Оиласидан, ёру-биродарларидан узоқда бўлишни ўйлаб, беихтиёр кишининг кўнглида бир оз хавотир, уларнинг хайрда, офиятда бўлишларини хоҳлаш, сафар қийинчиликларини тасаввур қилиш, ўз оиласига соғ-омон қайтишни исташ каби ҳолатлар пайдо бўлиши табиий.
ТАСАВВУФ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИК
Ислом динида ҳижрий 3-асрга келиб, сўфийлар ва тасаввуф таьлимотлари ва тариқатчилар пайдо бўлди. Ҳозирги кунда ҳам бор. Унинг аҳллари ўзларини ҳақиқий Исломдаги энг тўғри йўлдагилар деб ҳисоблайди. Агар тасаввуфни тақводоролик йўли десак, у Исломнинг ўзгинаси бўлади. Аммо Қурьони карим, ҳадиси шарифларда фақат деган ибора мавжуд, тасаввуф эмас.
Қиёмат кунида гуноҳлар сўралмайдими?
Бир домла укамиз ҳикоя қиладилар:
– Бир куни уйга кириб келсам, онам “ўғлим, қўшниникига чиқувдим. Қўшни хотин “Қиёматда ҳаммани савоби-гуноҳи сўралади, деб эшитгандим. Нега Қуръонда акси ёзилган”, деди, аслида ҳам шундайми, деб сўраб қолдилар.
– Қуръоннинг қаерида шундай деб ёзилган экан, онажон? – дедим.
Қўшни хотин арабча саводи йўқ, кирил алифбосидаги беш-олти китобни ўқиган аёл эди. Онам “Ар-Раҳмон” сурасининг 39-оятини кўрсатдилар.
39. «Ана ўша Кунда на бир инс ва на бир жин (қилиб ўтган) гуноҳидан сўралмас!».
Мен онажонимга тафсир китоблардан қараб беришимни айтиб, кутубхонага кирдим. Кетяпман-у хаёлимни оятнинг нега бундай маънода келгани эгаллаб олган эди. Муборак тафсирни очиб ўқиганимдан кейин Аллоҳнинг оятлари ҳақ эканлиги, ҳеч бири ғалат-иштибоҳ билан келмаганига амин бўлдим.
Бу дунёда бирор гумондорни айблаш учун исобот-далиллар йиғилади, фото-видео кадрлари, бошқа кишиларнинг гувоҳликлари сўралади. Ҳаммаси мос келгачгина, унинг айби бўйнига қўйилади. Сўнг унга жазо берилади.
Суранинг 41-оятида гуноҳкор бандалардан нега гуноҳлари сўралмаслигининг изоҳи келади.
41. «(Чунки у Кунда) жиноятчи-осий кимсалар сиймо-белгиларидан танилиб, пешона ва оёқларидан олинурлар (ва жаҳаннамга отилурлар)».
Тафсирда айтилишича, Қиёмат кунида инсдан ҳам, жинлардан ҳам гуноҳ қилган-қилмагани сўраб ўтирилмайди. Ўша даҳшатли Кунда банданинг ўзи қилган айбини билиб, барча аъзолари гувоҳлик бериб турган, ҳатто юзидан унинг ким эканлиги билиниб турган пайтда ундан қилган гуноҳларини сўрашга ҳам ҳожат йўқ.
Барчамизни Қиёмат кунидаги саволларимиз осон бўлсин, Аллоҳ ҳидоятидан айирмасин!
Ёқуб УМАР
Манба: Azon.uz
Аллоҳ бандаларига Меҳрибондир
Расули акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар.
“Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унга яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:
ШУБҲАЛИ НАРСАНИ ТАРК ЭТ
عن أبي الحوارء السعدي قال قلت للحسن بن علي : ما حفظت من رسول الله صلى الله عليه و سلم ؟ قال حفظت من رسول الله صلى الله عليه و سلم دع ما يريبك إلى مالا يريبك فإن الصدق طمأنينة وإن الكذب ريبة
Абул Ҳавро Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Ҳасан ибн Алига: “Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламдан нимани ёдлаб олгансан?” дедим. У менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сени шубҳалантираётган нарсани тарк этиб, шубҳасизини ол. Чунки ростлик хотиржамликдир, ёлғон эса шубҳа-гумондир”, деб ўргатганлар, деди» (Имом Термизий ривояти).