Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

САВОБЛАРИ ТОҒЛАРДЕК АММО ЖАҲАННАМГА ОТИЛАДИГАН ИНСОНЛАР..!

 
 

Ҳадис...

 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан «Муфлис  кимлигини биласизларми?» - деб сўрадилар.

Саҳобалар: Муфлис на дирҳами ва на бирор нарсаси бор бўлган кишига айтилади – дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Менинг умматимдаги муфлис қиёмат куни намози, рўзаси ва закоти билан келади.

 Лекин у бу одамни сўккан, унисига туҳмат қилган, бировнинг молини еган, бошқасининг қонини тўккан яна кимнидир урган бўлади.

 Ҳалиги кишининг яхшиликларидан уларга олиб берилади.

 Агар яхшиликлари тўлашга етмай қолса уларнинг хатоларидан олиб бунга юкланади.

Сўнг уни дўзахга ташланади.»

(Имом Муслим ривояти)

Бу бировларнинг ҳақларига хиёнат қилган кишининг ҳолидир.

 Қиёмат кунида унинг амаллари тоғлардек бўлса ҳам, бутунлай ҳеч нарсасиз бўлиб қолади.

 Кимки ғийбатдан сақланмаса, хиёнат қилган бўлса унинг яхши амаллари ҳақ эгаларига бўлиб берилади.

 Ўзига берилган ҳақлар ва омонатларга хиёнат қилган киши қиёмат куни уларни шу тарзда тўлайди...!

Огоҳ бўлинг Азизлар Ўлим келмасидан олдин ўзингизда ҳеч кимни ҳаққини қолдирманг!!!

Бошқаларга ҳам юборинг!

 Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

ЎМИ - Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 09/01/2020 23:26;   Кўрилганлиги: 1263
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/savoblari-toglardek-ammo-jahannamga-otiladigan-insonlar
Чоп этилган вақт: 09/10/2024 01:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг