Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

САЛАФ ВА ХАЛАФ СЎЗЛАРИ НИМА МАЪНОНИ БИЛДИРАДИ? САЛАФ ВА ХАЛАФ ОЛИМЛАРИ ОРАСИДАГИ ФАРК, НИМАЛАРДА НАМОЁН БУЛАДИ? (давоми)

 
 

Ҳаммамизга маълумки, Аҳли сунна ва жамоа анъанасига кўра, салафи солиҳдар давридан кейин яшаган мусулмонлар халафлар, яъни «кейингилар» деб аталади.

Шу ўринда салаф ва халаф даврларининг хусусиятларига тўхталиб ўтсак. Салаф уламолари даврида ҳар бир масалага ёндашишда асосан Куръон, хадис, ижмо ва қиёсга асосланиб иш кўрилган. Вақт ўтиши билан ислом дини тарқалган ҳудудларнинг жадал кенгайиши, мусулмонларнинг бошқа дин ва маданиятлар билан юзлашиши натижасида янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши вазиятни ўзгартириб юборди. Янги шароитларда юзага келган масалалар ечими учун Куръон ва хадисдаги далиллар билан бир қаторда аклий далилларга олдингидан ҳам кўпрод эҳтиёж сезила бошлади.

Мусулмон олимлари томонидан салафи солиҳларга ҳурмат билан каралади. Шу билан бирга барча олимларга юксак эҳтиром кўрсатиш кераклиги хадисларда зикр этилган. Мисол тарзида “Олимлар пайгамбарларнинг меросхўрларидир”4 хадисини зикр этиш мумкин.

Салафи солиҳлар қарашларининг тадрижий давоми халаф, яъни кейинги олимларнинг ёндашувларида намоён бўлади. Халаф олимлари дарахт ўз илдизидан озиқлангани каби салафи солиҳларнинг қарашлари асосида шаклландилар.

Ислом уламолари салафи солиҳлар билан улардан кейин келган уламоларни бир-бирларига қарши қўйиш дарахтдан илдизни ёки аксинча илдиздан дарахтни ажратиб олган билан баробар эканини таъкидлайдилар. Кейинги даврда яшаб ўтган халаф олимларининг ислом илмлари ривожидаги ўрни ҳам камайтирилмаган. Зеро, ҳадисларда халафлар даври ҳам мақталганлиги ривоят қилинган. Жумладан, Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: Расулуллох, (алайх,ис-салом) мақбара олдига келиб: «Эй, мўминлар диёри қавми! Сизларга салом бўлсин. Ҳудо хоҳласа, бизлар ҳам сизларга йулиқурмиз, қани биз биродарларимизни кўрсак эди», деганларида, саҳобийлар: «Эй, Аллоҳнинг расули! Биз сизнинг биродарларингиз эмасми?»-дедилар. Расулуллоҳ, (алайҳис-салом): «Сизлар асҳобларимсиз. Биродарларим эса, менга кўрмасдан менга имон келтирганлардир», - дедилар.

Кўриб турганимиздек, Пайғамбар (алайдис-салом) ўзларидан кейин келадиган мусулмонларни «биродарларим», деб эътироф этиб энг хайрли даврда яшаётган саҳобийлар ҳавас қиладиган даражада ўзларига яқин билганлар.

 Ҳ.Темиров ЎМИ - Самарқанд вилоят вакиллиги ходими


Киритилган вақти: 31/03/2020 16:46;   Кўрилганлиги: 834
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/salaf-va-xalaf-sozlari-nima-manoni-bildiradi-salaf-va-xalaf-olimlari-orasidagi-fark-nimalarda-namoyon-buladi-davomi
Чоп этилган вақт: 11/09/2024 19:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг