Рамазон — ажр-савобларга лиммо-лим ойдир!
Бизга Рамазон ойини савоб ва ажрларга лиммо-лим қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар, барча хулқларнинг чиройлиси мужассам бўлган пайғамбаримизга саловат ва саломлар бўлсин. Ва у кишининг оилаларига, асҳобларига ва уларга шоду-хуррамлик кунигача яхшилик билан эргашган зотларга ҳам саломлар бўлсин.
Оламлар роббиси ва халқига меҳрибон Аллоҳ таъолонинг марҳамати билан барча мўъмин-мусулмонлар қатори биз ҳам орзиқиб кутган Рамазон ойи кириб келди. Яхши кўрган нарсасини топиб олган болани хурсандчилигини бир кўз олдимизга келтирайлик. Хурсандчиликдан кўз ёшларини артишлиги-ю, иккинчибор ундан ажралиб қолмаслик учун маҳкам қучоқлаб олиши кишини қалбига меҳр-муҳаббат донини сочгандай туюлади. Қандай ҳам сурурбахш дамлар. Рамазон ҳам мўъминнинг йил давомида орзиқиб кутган, уни келишини интиқлик билан соғинган, топганида эса хурсандчилигидан кўз ёшларини дув-дув тўкадиган, нақадар лаззатли, ширин дамлар. Ҳа… буни қанчалик таърифламайлик, тиллар унинг таърифида чарчайди.
Дарҳақиқат, мўъминларнинг муаллими, дунё ва охиратда уларнинг саодатгўйи, суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламдан Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Рўзадор икки бор хурсанд бўлади: биринчиси – оғиз очганида (ифтор қилганида) ва иккинчиси – рўза тутиб Аллоҳга ёруғ юз билан йўлиққанида», деганлар». Ҳақиқатда худди шундай, оғиз очганида рўзадор ўзини шундай енгил ҳис қиладики, хурсандчиликдан гўё ўзини еттинчи осмонда тургандек билади. Аллоҳга ёруғ юз билан йўлиққанида у учун ваъда қилинган, фақат Аллоҳнинг ўзи биладиган мукофотга етиш умидида раҳмат ва мағфират денгизига шўнғийди, таърифлаб бўлмайдиган даражада роҳат топади.
Азиз биродарим, биз Рамазон ойини кандай ўтказамиз? Бу шундай улуғ ойки, унда жаннат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари қулфланади, шайтонлар кишанланади ва мана шу қутлуғ ойда Аллоҳ таоло солиҳ бандаларини дўзаҳдан озод этади. Хўш… яна нимани Яратган зотдан сўрашимиз мумкин?…
Тавбани бошланг!
Тавба — бу туғри йўлнинг боши ва охиридир. У шундай маёқки, Аллоҳ сари йўл тутувчилар ўзларини барча сафар ва ҳижратларида уни маҳкам тутадилар. Йўлни нақадар эгри, паст-баланд бўлишига қарамай, қўлларини куйдирса ҳам ташлаб юбормайдилар. Тавба – кўпчилик ўйлаганидек фақат гуноҳкорлар ва адашганлар тутадиган йўл эмас. Балки бу йўл — тавба қилувчиларнинг саййиди ва обидларнинг имоми бўлган зот- Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг йўлидир. Аллоҳ таоло истиғфорни, тавбани гуноҳларнинг заҳрини кесувчи малҳам қилди. Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан мағфират сўраш. Гуноҳлар тавба ҳамда истиғфор билан авф бўлади. Шу боис қачон бир катта ёки кичик гуноҳ содир бўлганда, тезлик билан тавба ва истиғфор билан уни кетказиш лозим.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан», дедилар».
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло гуноҳларни кечирувчи бўлган зотдир, кундузи қилинган гуноҳларни кечириш учун тунда, тунда қилинган гуноҳларни кечириш учун кундузи бутун борлиққа қараб, “Мендан сўрайдиган борми сўраган нарсасини бераман, гуноҳига тавба қиладиган борми гуноҳини кечираман” — деб туради. У зот Тавба килувчиларнинг тавбасини, осий-гуноҳкорларнинг надоматини эшитиб шод бўлади.
Келинг, салафи солиҳларимизнинг Аллоҳ таолонинг ибодатида кўрсатган гўзал ахлоқларини,тиришқоқликларини ўрганайлик. Шоядки, уларнинг ҳаётларига назар солиб, у зотлардан ибодатларда мустаҳкам бўлиш ва олийҳимматлик каби сифатлардан ўзимиз учун бироз мерос олайлик:
1. Пайғамбаримиз саллоллоху алайҳи ва саллам намозларида узоқ турганлари сабабли оёқлари шишиб кетарди. Бунчалик уринишни «Ахир шукр қилувчи бандалардан бўлмайинми?» дея изоҳлардилар. (Муттафақун алайҳи)
2. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳусусан намоз ва Қуръон тиловатида жуда кўп йиғлар эдилар.
3. Умар розияллоҳу анҳунинг ёноқларида кўп кўз ёш тўкишнинг аломати бўлган қора чизиқлар бор эди.
4. Усмон розияллоҳу анҳу Қуръони каримни бир ракъатда ўқиб тугатган вақтлари ҳам бўлган.
5. Али розияллоҳу анҳу меҳробда намоз ўқир эканлар, соқоллари кўз ёшидан ҳўл бўлиб кетарди ва «Эй мени чалғитган ва ғурур-ҳаддан ошишга чақирган дунё, сен уч талоқсан, сенга қайтиш йўқдир!» дер эдилар.
Дунёдаги ҳар-бир тожиру-савдогар мўмай даромад қилиш учун савдо мавсумини кутиб яшайди. Биз ҳам Аллоҳ ва б
Киритилган вақти: 03/06/2017 00:00; Кўрилганлиги: 2565
Чоп этилган вақт: 12/12/2024 10:48