Оқимлар

Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар ТЕМИР ОСМОНДАН НОЗИЛ БЎЛГАН...

Аллоҳ таолонинг каломини ўрганар эканмиз унинг нақадар буюк калом эканлигини, унинг ҳақиқатдан ҳам бутун оламларни яратган Зот айтганлигига яна бир бор амин бўламиз. Қандай қилиб бундай бўлмасин? Ахир Қуръон оддий бир инсоннинг гапи эмас, аксинча борлиқни яратган Аллоҳнинг сўзларидир. Аллоҳ яратган нарсасини ҳаммадан ҳам Ўзи яхши билади, яхши таърифлай олади.
Ҳаммамиз темир ҳақида биламиз. Ҳаётимизнинг асосий қисмига, ажралмас бўлагига айланган. Маъданлар ичида энг кўп фойдаланиладиган, манфаати кўп металлардан бири.

 

Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик (давоми)

Сохта тариқатчилар деганда тасаввуфнинг фақат ташқи жиҳатларига, маросимчилик, турли зикр мажлисларига асосий эътиборни қаратиб, унинг фалсафий-ирфоний хусусиятларидан бехабар фаолият юритаётган, муайян бир кишини пир деб санаб, унинг этагидан тутувчи, жамиятнинг бошқа аъзоларидан четлашиб, пир хизматини ҳаётдаги энг асосий мақсад деб билувчи кишилар ёки жамоалар, гуруҳлар тушунилади.

 

Жаҳолатга қарши маърифат. Сохта салафийларнинг ғоялари

Сохта салафийларнинг бир нечта ғоялари бўлиб, улардан бири: Қуръон ва суннатда ёзилган қоидаларни сўзма сўз тушуниб, кўр-кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаларни ботилга чиқарадилар.

 

Жаҳолатга қарши маърифат. Сохта салафийлар

“Салафийлик” ибораси араб тилидаги “салаф” сўзидан олинган бўлиб, “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар” маъноларини англатади. Ҳадисларга кўра, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом замонлари ва ундан кейинги даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Ислом мужтаҳид уламолари илк мусулмонларни “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдир. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафийлар” тушунчалари асло ишлатилмайди.

        

 

ИСЛОМДА ФИРҚАЛАНИШ ЙЎҚ.

“Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз.” (Ҳужурот, 10)

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг