Идорада ишлаган ибратли инсонлар: САЛОҲИДДИН МУҲИДДИНОВ
1936 йили Фарғона вилоятининг Ислом қишлоғида туғилган. 1962 йили Бухородаги “Мира Араб” мадрасасини, 1974 йили Тошкент Ислом олий маъҳадини битирди. 1974-1978 йиллари Ливия университетининг шариат ва қонун факультетида таҳсил олди. Бирмунча вақт “Совет шарқи мусулмонлари” журнали бош муҳаррирининг биринчи ёрдамчиси ва мадраса мударриси бўлиб ишлади. 1978 йилдан умрининг охиригача Тошкент Ислом институтида фиқҳ, Ислом тарихи, мазҳаблар тарихи, тафсир ва ҳадис фанларидан дарс берди, масжидларда имом-хатиблик қилди. 1990-1994 йиллари Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасида масжидлар ва фатво бўлимининг бошлиғи, 1990 йилдан 2000 йилгача Халқаро Ислом тадқиқот маркази бўлим мудири бўлиб ишлаган. “Оила ва шаръий никоҳ одоблари”, “Исломда ўлим ва жаноза масалалари” каби китоблари чоп этилган.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 27-бет.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 01/11/2019 16:08; Кўрилганлиги: 1152
Чоп этилган вақт: 16/09/2024 07:15