Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Фиқҳ

ШОФЕИЙЛИК

 
 

Мазҳаб асосчиси Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис Шофеийдир. Мужтаҳид олим 767-820 йилларда фаолият юритиб Мисрда вафот этган. У зот ўз даврида тарқалиб улгурган бошқа мазҳаб вакилларининг таълимотларини ҳам пухта ўзлаштира олди. Жумладан, Яман, Бағдод олимларидан, Мадинага сафар қилиб, моликийлик мазҳаб асосчиси Молик ибн Анасдан сабоқ олди. Шунингдек, Ироқ ва Куфа шаҳарларига келиб мазҳаббоши Абу Ҳанифанинг машҳур шогирдларидан ҳам таълим олди. Ҳанафийлик таълимотини асосан Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийдан ўзлаштирди.

Имом Шофеий эгаллаган илмларини умумлаштирган ҳолда Қуръони карим, сунна, саҳобийлар сўзлари, қиёс, раъй, ижмо каби фиқҳий манбаларни бирлаштириб, унга кўра ҳукм чиқариб ўзларига хос йўналиш яратди. Имом Шофеий асос солган шофеийлик мазҳаби VIII аср охири ва IX асрда деярли барча араб мусулмон давлатларига тарқалган. Бу мазҳаб қатор мамлакатлар томонидан расмий мазҳаблардан бири сифатида фойдаланилади.

Муаллиф: З.Эшонқулов – ЎМИ Самарқанд вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 16/10/2019 17:02;   Кўрилганлиги: 2012
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/fiqh/shofeiylik
Чоп этилган вақт: 03/12/2024 02:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг