Фарзанд Жаннат Райхонидир
Мукаддас динимиз таълимотида фарзанд, Аллох таъоло инсонга берган энг улуғ неъмат баробарида омонат хамдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналалар унинг қадрига етишишлари, шукурлар айтиб фарзанд олдидаги ота-она бурчларини пухта адо этишлар лозим. Яъни Аллох таъоло ато этган ўғил ёки кизга чиройли исм куйишлар, яхши таълим беришлари, ота-онасига муносиб фарзанд, ватанга садоқатли, катталарга хурматда, кичикларга иззатда, ўзгаларга мехр оқибатли комил инсон бўлиб етишиши борасидаги масулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан бажаришлари лозим
Зеро Ислом таълимоти кишилик жамиятида ўз урнини унинг дунёвий ва диний хаётида амалий суратда тадбиқини илк саодат асридан бошлаб ёш авлод тарбиясига катта ахамият бериб келган. Бу таълимот ва йул-йуриклар жамият асосининг пойдевори, уммат истикболи бўлмиш ёшларнинг хар тамонлама комил инсон бўлиб етишишларини талаб килади.
Пайгамбаримиз (с.а.в.) муборак хадисларида “Ота боласига гузал одобдан яхширок нарсани беролмайди” деб мархамат қилганлар.(Имом Термизий ривояти) Келтирилган хадисдан маълумки, Фарзанд инсон хаётининг мазмуни, насл-насабни давом эттирувчи, оиланинг мустахкам занжиридир. Яхши солих фарзанд ота-онанинг бахт-икболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбандидир. Бежизга фарзандлар “ жаннат райхонлари” деб тавсифланмаган. Сиз билан биз ота-оналар фарзандларимизни эркалаб ардоклаб ўстирар эканмиз, факат уларнинг жисмоний соғлиги, моддий таъминоти туғрисида эмас, балки маънавий бойликлари инсоний фазилатларини баркамол килиш тугрисида хам қайғуриб боришимиз лозим.
Хулоса килиб айтсак ёшларимизни хар тамонлама комил, гузал хулкли мустакил фикр ва дунёкарашга эга турли салбий одат, иллат ва таъсирлардан холи равишда вояга етказишда албатта жамоат ташкилотлари, ота-она, махалла ва уломаларимизнинг ўрни насихатлари беқиёсдирАллох таъоло ёшларимизни илм-маърифат ва чиройли одоб-ахлок билан зийнатлантириб, ота-оналарининг кўз кувончи бўлишларини насиб айласин.
Б.Шарипов Самарқанд туман бош имом хатиби
Киритилган вақти: 27/04/2020 13:51; Кўрилганлиги: 1839
Чоп этилган вақт: 10/11/2024 20:37