Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Оила

Қайнона – келин аҳиллиги оила тинчлиги демакдир

 
 

Оила инсоннинг дунёвий саодатини таъминловчи қўрғондир. Оилада доимо тинчлик ва тотувлик давом етиши учун ер ва хотин, қайнона ва келин ўзларининг вазифа ва бурчларини тўлиқ адо етиб боришлари лозим. Зеро, оила фақат ер-хотиндангина иборат емас, уларнинг ота-оналари ва фарзандлари ҳам шу оианинг аъзолари саналади. Шунга биноан, шариатимизда қайнота ва қайнона куёв ёки келинга нисбатан қандай мақомда туриши ҳам баён етилган.

Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 23-оятида никоҳи ҳаром бўлган 13 тоифа ёлларни санаб ўтган. Шулар ичида мавзумизга тегишли 2 тоифа бор. Улар: “(Сизларга (никоҳи) ҳаром қилинган (аёл)лар-бу), қайноналарингиз, ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари”дир.

Демак, қайнота келинга ўз отасидек абадий маҳрам, қайнона куёвга ўз онасидек абадий маҳрам саналади. Қайнота ва қайнона куёвга ҳам, келинга ҳам ота-она ўрнида бўлади ва уларнинг ҳурматини жойига қўйиш ҳамда розилигини олиш вожибдир. Улар менин ота-онам емас, уларни розилигини олишим шарт емас, дейиш жоҳиллик ва илмсизликдир. Еркак кишига енг ҳақли зот унинг онасидир. Аёл кишига енг ҳақли зот унинг еридир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: Оиша онамиздан ривоят қилинади: “Мен “Ё Расулуллоҳ! Аёл кишининг зиммасида ҳаққи енг кўп бўлган киши ким?”,-дедим. У зот: “Онаси”, - дедилар” (Имом Ҳоким “Мустадрак” китобида ривоят қилган).

Рисоладаги еркак ҳаёти давомида доим икки аёл онаси ва жуфтига моддий ва маънавий таъминот ҳамда ғамхўрлик қилади. Улар ўртасида адолат ўрнатган ҳолда ҳаёт кечиради. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

“Еркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (еркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (ба’зи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (еркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилб туришларидир” (Нисо сураси, 34-оят).

Бу оят билан Аллоҳ таоло еркакнинг оиладаги ўрнини белгилаб берди. Шундан келиб чиқиб, оила раҳбари бўлмиш еркаклар, бўлажак қайноналар бўлмиш жуфтларига келинга қандай муомала қилиш, келажакда келин бўладиган қизларга қайнона билан қандай муомала қилиш кераклигини ўргатиб боришлари керак. Бу ишни фақат аёлларга юклаб қўйиш тўғри емас. Чунки юқоридаги оятда еркаклар аёлларни ҳимоя қилиши, ғамхўрлик қилиши ва уларга одоб бериши ма’носи бордир.

Келинлар қайноналарини ўз онасидек яхши кўриб ҳурмат қилиши, уларни ғанимат билиб, дуоларини олишга ҳаракат қилиши керак. Бу ернинг ҳам розилигига сабаб бўлади. Ернинг розилиги еса жаннат йўлидир. Ба’зи хонадонларда келинга худди хизматкор-қулдек муносабатда бўлиш ҳолатлари ҳам учраб турадди. Ба’зи хонадонларда еса аксинча, келинлар йўқ жойдан муаммо чиқариб, ката-катта талаблар қўйиб, ернинг топганига қаноқат қилмай, ери билан қайнонанинг орасига совуқчилик тушишига сабаб бўлмоқда.

Кечиримли бўлиш динимизда мақталган сифатлардан ҳисобланади. ўзгани кечириш нафсга ёқмаса ҳам, бу ката можароларнинг олдини олади, келгусидаги хотиржамликни та’минлайди.

Оила ҳаёти ҳеч қачон бир текис фақат шоду хуррамлик, бахт-саодатдан иборат бўлмайди. Ба’зида қайноналар фарзандларининг бахтли бўлиши йўлида ўзларининг ба’зи ҳойи-ҳавасларидан воз кечишларига ҳам тўғри келади. Қачонки, ер-хотин биргалашиб оила тотувлиги йўлида курашсагина қийинчиликларни йенгиш осон кечади, оила хотиржамлигига еришади.

Абдуқаюм Рахмонов Ургут туман “Абдуқаҳҳор” жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 22/04/2020 15:38;   Кўрилганлиги: 1826
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/family/qaynona-kelin-ahilligi-oila-tinchligi-demakdir
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 14:15
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг