Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Оила

Ота-онага итоат олий ибодат

 
 

Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ҳижрат учун байъат қилмоқчи бўлди. У ота-онасини йиғлаган ҳолда қолдириб келган эди. Ул зот:

“Ота-онангнинг ҳузурларига қайтгин, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, худди шундай қилиб кулдиргин”, дедилар».

Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ота-онанинг розилигини топиш, уларни хурсанд қилишни вақти келганда ҳатто ҳижратдан ҳам устун қўйган эканлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ота-онанинг ҳаққини қандай улуғлаганларига бир назар солинг. Ўзларига ҳижрат учун байъат қилгани келган мухлис кишига “Ота-онангнинг ҳузурига бориб, уларни кулдир”, демоқдалар.

Баъзи ҳолатларда ёшлар диний амалларга қизиқиб, ота-оналарнинг ҳақларини ортга суриш ҳолатларига йўл қўйишлари мумкин. Бундай пайтларда илм соҳиблари дарҳол уларга насиҳат қилиб, ишни тўғри йўлга буришлари керак экан.


Киритилган вақти: 04/03/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1866
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/family/ota-onaga-itoat-oliy-ibodat
Чоп этилган вақт: 12/12/2024 10:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг