Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Таълим-тарбия

Ота-боболаримизнинг буюк ибрати

 
 

Ҳар доим жамиятдаги муаммолар, ёшлар орасидаги ҳаёсизлик, одобсизлик каби турфа иллатлар ҳақида матбуотда, телевидениеда гапирганимизда ота-боболаримизнинг йўлини, уларнинг ҳаёт тарзини, айни шу масалага қандай муносабатда бўлганлигини бот-бот тилга оламиз.

Ҳақиқатда аждодларимизнинг тутган йўли тўғри бўлганлиги, уларнинг ҳаёт тарзига, сабрига, ўзини тутишига ҳавас қилганимиз, биз улардек бўла олмаганимиз учун айни шу фикрни билдирамиз.

          Бугунги кунда жамиятдаги камчиликлар айтайлик, таъмагирлик, манфаатпарастлик, инсофсизлик, дабдабабозлик, исрофгарчилик каби иллатлар ҳақида гап кетса, биз ота боболаримизни эслаймиз, уларнинг тутган йўлини доим идеал даражада кўрсатамиз.

          Аждодларимиз ёлғончилик, порахўрлик, кибри-ҳавога берилиш, таъмагирлик, исрофгарчилик каби иллатлардан йироқда бўлган. Хўш, ҳозирги ёшлар қаёққа қараб кетмоқда? Кимларнинг йўлини тутмоқда?

         Афсуски, ёшларимиз орасида миллийлигимизга, ота-боболаримизга хос бўлмаган хислатларга эга ёшлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

          Аждодоларимиз эса бундай хислатлардан йироқ бўлишган. Чунки уларда кўнгил хотиржамлиги, сабр, қаноат, ҳалоллик каби инсоний фазилатлар шаклланган.

          Нега улар шундай бўлган? Чунки, Яратганнинг олдида гуноҳкор бўлишдан қўрққан, тақво қилган. Бу қўрқув ва тақво ота-боболаримизни тарбиялаб, комил инсон тарзида шакллантирган. Агар улар ўзларининг фарзандларида шундай хислатларни кўрмаса, бундан куйинган, чорасини топишга интилган, инсоний фазилатларга эга болаларга ҳавас қилиб, улардек бўлишга чорлаган.

           Ота-боболаримизнинг биз учун идеал ҳаётини, турмуш тарзини ҳаётимизга тадбиқ қилиш учун худди улардек бўлишимиз, улардек эътиқод қилишимиз керак. Аждодларимизнинг бундай яшашига қандай омиллар асос бўлганлигини ўйлаб кўриш лозим. Кейин ўша йўлга кирилса, у йўлнинг ўзи инсонларни эзгу мақсадлар сари йўллайди. Аллоҳ барчамизни мустақийм йўлидан адаштирмасин!

Насруллоҳ ИСЛАМОВ - Оқдарё тумани “Махдуми Аъзам” жоме масжиди имом-ноиби


Киритилган вақти: 27/12/2019 16:20;   Кўрилганлиги: 1242
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/eductaion/ota-bobolarimizning-buyuk-ibrati
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 13:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг