Таълим-тарбия

Фарзандларимизни жиноятга қўл уришдан сақлайлик

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

     Инсоният тарихидан яхши маълумки ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам инсонлар ўз фарзандлари билан фахрланишни истайдилар. Ҳеч бир инсонга ўз фарзандининг ёмонлиги ёки жиноятчи эканлиги фахр келтирмайди. Шундай экан фарзанд тарбиясида ислом дини таълимотига риоя қилиш муҳимдир. Ислом таълимотидан  яхши маълумки фарзанд бу Аллоҳ таолонинг бандасига берган энг улуғ неъматларидандир. Инсонга ҳеч бир неъмат бесабаб ва беҳикмат берилмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

 

ҲИКОЯ

Қишнинг совуқ кечаларидан бири... ёмғир шаррос қуйилар... ёғишини узоқ кутган ер уни ўз бағрига сиздирар эди.

Кимдир ёмғирбон тутиб олган, яна кимдир панага қочган... ҳамма ўз манзили томон ошиқарди.

 

Ёшлар одоби кечиктириб бўлмас вазифаларимиздандир

Болага  ёшлигидан  ватанга садоқат, меҳр-оқибат, дину-диёнат, инсоф, орият, иймон, эътиқод каби фазилатларни унинг қалбига сингдириб боришиши ота-онанинг бурчи ҳисобланади. Болалар, яъни ёшларимиз китобга ошно бўлиб ўсишлари учун уларга китоблар совға қилиб, ўзимиз ҳам китоб мутолаасида шахсий намуна кўрсатишимиз зарур. Ҳозирги глобаллашув даврда ёшларимизни интернет орқали таъқиқланган сайтларга адашиб кириб қолмаслиги, беҳаё намоишлардан йироқ бўлишлари учун ҳар бир киши ўз фарзандини қатъий назорат қилиши, бу ишларга эътиборсиз бўлмаслиги муҳим вазифалардан ҳисобланади.

 

Ота-боболаримизнинг буюк ибрати

Ҳар доим жамиятдаги муаммолар, ёшлар орасидаги ҳаёсизлик, одобсизлик каби турфа иллатлар ҳақида матбуотда, телевидениеда гапирганимизда ота-боболаримизнинг йўлини, уларнинг ҳаёт тарзини, айни шу масалага қандай муносабатда бўлганлигини бот-бот тилга оламиз.

 

Камтарга камол, манманга завол

Аллоҳ таоло борликдаги турли-туман мавжудотларни бир-биридан фарқли қилиб яратган Зот. Ана ўша Зот ўзининг каломи шарифида одам боласини борлиқдаги ҳамма нарсадан азизу мукаррам қилиб яратганининг хабарини бериб шундай марҳамат қилади:

“Батаҳқиқ, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик…” (Исро, 70).

 

ОДОБ – АХЛОҚНИНГ ҲАЁТИМИЗДАГИ ЎРНИ

Ўзининг охирги китоби Қур]они каримни одобларнинг бош китоби, Ўзининг охирги дини Исломни одоблар дини, Ўзининг охирги набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни одоблар набийси қилган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига муносиб ҳамду санолар бўлсин.

 

Зиё манбаи (китобхонлик ҳақида)

Бутун оламларни йўқдан пайдо қилган Аллоҳ таолога Ўзининг улуғлигига муносиб ҳамду санолар ҳамда охират умматига улкан илм-у ҳикмат ва бемисл гўзал ахлоқ ила юборилган, севимли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат-у саломларимиз бўлсин. Аллоҳ таоло инсонни фитратан, илмга муҳтож қилиб яратган. Шу сабабли инсонлар умри давомида кимдандир, ниманидир ўрганиб, ёки кимгадир ҳаёт тажрибаларида тақлид қилиб яшашга ҳаракат қилади. Бу ҳаётни илмсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Илмсиз кишининг ҳаёти доим зулматда бўлади. Илм бу нурдир. Қоронғудаги инсонга чироқ қанчалар зарур бўлса, бу ҳаётда истиқомат қилаётган инсонга ҳам илм шу қадар зарурдир. Буюк муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ибн Исмоил Ал-Бухорий айтганларидек “Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмайди ҳам!”

 

Илм олишдан кўзланган мақсадлар

Олган илмларимиз бебаҳо бойликкина бўлиб қолмай, ўз навбатида зиммамизга кўплаб масъулиятлар юклайди. Энди биз билимимиздан аввало ўзимиз фойда кўришимиз ва бошқаларга ҳам манфаат етказишимиз керак.

 

Илм олиш учун дастлабки қадамлар

Ҳамма нарсанинг аввали бўлганидек, илмнинг аввали гўзал ниятдир. Киши олмоқчи бўлган илми билан элу-юртга хизмат қилишни, ота-онаси, яқинлари, қолаверса бутун халқнинг корига ярашни ният қилмоғи лозим.

Ҳадиси шарифда “Амаллар фақатгина ниятлар билан эътиборлидир ва ҳар бир киши учун унинг  ният қилган нарсасигина берилади”, (Имом Бухорий ривояти) дейилган. Шунга биноан, илмга киришишни ният қилган киши биринчи ўринда чиройли ният қилиши, мансабга эришиш, обрў-эътибор топиш, фақат дунё ҳою-ҳаваси, нафс истаклари сингари мақсадлардан йироқда бўлиши керак. Шу ўринда бобомиз Бурҳониддин Марғиноний ҳазратларининг шогирдларига насиҳат тариқасида айтган ушбу шеърларини келтиришимиз ўринлидир:

 

Илм зулматни ёритувчи машъаладир

Инсоният тарихига назар солсак, ҳаётини низомини илм-маърифат асосида ривожлантирган жамиятларнинг барқарор ва фаровон яшаганига гувоҳ бўламиз. Бугунги кунимизда ҳам илмий интеллект асосида тараққий топиб, дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторида ўрин олган давлатлар талайгина.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг