Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Маданият

СИЗНИ КЎРГИМ КЕЛДИ Ё РАСУЛАЛЛОҲ

 
 

Макка-ю Мадина кўчаларида,

Сизни кўргим келди ё Расулаллоҳ.

Рабиъул аввалнинг кечаларида,

Сизни кўргим келди ё Расулаллоҳ.

Соғиндим, соғиндим дийдорингизни,

Зиёратлар қилдим мозорингизни.

Афсус кўролмадим рухсорингизни,-

Сизни кўргим келди ё Расулаллоҳ.

 

Бир аҳли суннатман-сизга умматман,

Савоблари йўғу, гуноҳ-ла бандман.

Шунча ёмонликлар қилиб, ҳарчандман,-

Сизни кўргим келди ё Расулаллоҳ.

 

Тушларимда кўпмас бир бор кўрсайдим,

Нурли юзингизга боқиб тўйсайдим.

Армоним қолмасди кейин ўлсайдим,-

Сизни кўргим келди ё Расулаллоҳ,

 Исрофил қори ИСМОИЛОВ - Ургут туман “Чубин” жоме масжиди муаззини


Киритилган вақти: 02/11/2019 16:26;   Кўрилганлиги: 1725
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/culture/sizni-korgim-keldi-yo-rasulalloh
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 20:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг