Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Бир қисса тарихи ҳақида ҳақиқат

 
 

Аллоҳ таолога ҳамд сано, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд ва саломларимиз, қиёматга қадар келадиган барча мўъмин ва мўъминаларга Аллоҳ таолонинг мағфирати бўлсин!

Саълаба ибн Ҳотиб ибн Амр ибн Убайд розияллоҳу анҳу Авснинг Умайя ибн Зайд қабиласидан. Ансорий саҳоба. Бадр қатнашчиси. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Мўътаб ибн Ҳамро ал Хузоий билан биродар қилиб қўйганлар. Саълаба ибн Ҳотиб розияллоҳу анҳунинг ансорларнинг Воқиф қабиласидан бўлган аёлидан Убайдуллоҳ, Абдуллоҳ ва Умайр номлик ўғиллари, ҳамда Ғатафон қабиласидан бўлган аёли Лубоба бинти Ақаба ибн Баширдан Рифоъа, Абдурроҳман, Иёз ва Умайра номлик фарзандлари бўлган. Саълаба ибн Ҳотиб розияллоҳу анҳу учинчи ҳижрийда вафот этган. Ибн Калбий: “Уҳуд ғазотида вафот этган”, деган сўзни айтган.[1]

Аллоҳ таоло Тавба сураси 75-77 оятида, ваъда бериб, сўнг уни бажармайдиган мунофиқларни васф қилиб шундай деган:

وَمِنْهُم مَّنْ عَاهَدَ اللَّهَ لَئِنْ آتَانَا مِن فَضْلِهِ لَنَصَّدَّقَنَّ وَلَنَكُونَنَّ مِنَ الصَّالِحِينَ [٧٥]فَلَمَّا آتَاهُم مِّن فَضْلِهِ بَخِلُوا بِهِ وَتَوَلَّوا وَّهُم مُّعْرِضُونَ [٧٦]فَأَعْقَبَهُمْ نِفَاقًا فِي قُلُوبِهِمْ إِلَىٰ يَوْمِ يَلْقَوْنَهُ بِمَا أَخْلَفُوا اللَّهَ مَا وَعَدُوهُ وَبِمَا كَانُوا يَكْذِبُونَ [٧٧]

“Улардан: “Агар У зот Ўз фазлидан берса, албатта, садақа қиламиз ва, албатта, аҳли солиҳлардан бўламиз”, деб Аллоҳга аҳд берувчилар бор. У зот Ўз фазлидан берган чоғда эса, бахиллик қилиб, юз ўгириб, орқага қараб кетарлар. Бас, Аллоҳга берган ваъдаларига хилоф қилганлари ва ёлғон гапирганлари учун Унга рўбарў бўладиган кунгача қалбларида нифоқни оқибат қилиб қўйди”.[2]

Имом Байзовий “Тафсир Байзовий”да[3], Абу Саъуд “Иршодул ақлис салим ила мазаял Қуръан ал карим”да[4], Саъолибий “Ал жавоҳирул ҳасан фий тафсир ал Қуръан”да[5], Имом Суютий “Аддуррул мансур”да[6], Имом Замахшарий “Кашшоф”да[7], Имом Ибн Касир “Тафсир ал Қуръан ал азийм”да[8], Имом Маҳаллий ва Имом Суютийнинг “Тафсир Жалолайн”да[9] ва улардан бошқаларнинг ҳам тафсир китобларида Абу Умома розияллоҳу анҳудан юқоридаги оятнинг нозил бўлиш сабаби қилиб Саълаба ибн Ҳотиб розияллоҳу анҳуни келтирадилар. Ваҳоланки, бу саҳобий Бадр қатнашчиси бўлган ансорлардандир. Зеро, улардан бошқа ҳадислари таҳқиқ қилинган тафсир китобларида бу маълумот ўта заиф ва нотўғри экани айтилади.

Маҳмуд ибн Абулҳасан Нийсобурий ал Ғазнавий “Ийжозул баён аън маъонил Қуръан” китобида қуйидаги жумлаларни келтиради:“Дарҳақиқат Саълаба ибн Ҳотиб, Аллоҳ таолонинг: “Улардан: “Агар У зот Ўз фазлидан берса, албатта, садақа қиламиз ва, албатта, аҳли солиҳлардан бўламиз”, деб Аллоҳга аҳд берувчилар бор...”[10], ояти нозил бўлиши сабабчиси дейилган. Бу, Саълаба ибн Ҳотиб ансорийдан бошқадир”.[11]

Ибн Ҳажар Асқалоний “Ал Исоба фий тамйийз ас саҳаба” китобида Саълаба ибн Ҳотиб розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳолларида бу қиссани келтирмаган. Аксинча бу саҳобийни Бадр қатнашчиси дея ҳимоя қилган. Мазкур қиссани эса зирор масжидини қуришда қатнашган мунофиқ Саълаба ибн Ҳотиб ёки Абу Ҳотибга нисбат берган. У, Саълаба ибн Ҳотиб розияллоҳу анҳу ҳақидаги сўзларни келтиргач қуйидагиларни зикр этган: “У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

لايدخل النارأحد شهد بدرا والحديبية

“Бадр ва Ҳудайбийяда қатнашган бирор кимса дўзахга кирмайди”, деганлар ва яна Бадр қатнашчилари учун Роббисидан ҳикоя қилиб шундай деганлар:

اعملوا ماشئتم فقد غفرت لكم

“Хоҳлаганингизни қилаверинг, Мен сизларни мағфират қилдим”, деган.

Бу мартабага яна ким ҳам эга бўларди. Аллоҳ унинг қалбига мунофиқликни ўрнатиб ва у ҳақида нозил қиладиганини нозил қилиб қандай иқоб қилиши мумкин. Зоҳир сўз, у бошқадир. Аллоҳ билувчироқдир”.[12]

Бу сўзлардан мўътабар манбаларимизда исмлар бир бирига ўхшагани учун улуғ саҳобийга нисбатан нотўғри нисбат берилгани маълум бўлади. Бу нотўғри ривоят кейинчалик одамлар орасида кенг тарқалиб кетган.

Қисса қуйидагича:“Саълаба ибн Хотиб ансорий, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва: “Эй, Аллоҳнинг расули! Аллоҳдан менга мол-дунё беришини сўраб дуо қилинг” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳолингга вой бўлсин! Эй Саълаба! Шукрини адо қилган оз нарсанг, сен тоқат қила олмайдиган кўп нарсадан кўра яхшироқдир” – дедилар.

Саълаба яна мурожаат қилиб: “Эй, Аллоҳнинг расули! Аллоҳдан менга мол-дунё беришини сўраб дуо қилинг” деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, Саълаба! Мендан ибрат олсанг бўлмайдими? Аллоҳга қасамки, агар мен Аллоҳдан тоғни тилло ва кумушга айлантириб беришини сўрасам, албатта уларни тилло ва кумушга айлантириб беради. Лекин мен сўрамадимку, шундан ибрат олсангчи?” – дедилар.

Саълаба яна келиб: “Эй, Аллоҳнинг расули! Аллоҳдан менга мол-дунё беришини сўраб дуо қилинг. Агар Аллоҳ менга мол-дунё берса, ҳар бир ҳақдорни ҳаққини адо этардим” – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим Саълабани мол-мулк билан ризқлантиргин” – деб дуо қилдилар.

У қўй олди. Қўй худди қурт сингари ўсиб кўпая бошлади. У пешин ва аср намозини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ва қолган намозларини қўйлари ёнида ўқирди. Қўйлар шу даражада кўпайиб, энди унга Мадина ўтлоқлари торлик қилиб қолди. У қўйларини олиб Мадинанинг атрофига олиб чиқиб кетди. Энди у беш вақт намоз у ёқда қолиб, жума намозини ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи билан бирга адо қилолмади. Жумани ҳам, жамоатни ҳам тарк қилди.

Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саълабага нима бўлди?”, деб сўраб қолдилар. Қўйлари кўпайиб, водийга сиғмасдан, улар билан бирга Мадинанинг ташқарисига чиқиб кетгани айтилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи: “Эй, Саълабанинг ҳолига вой! Эй, Саълабанинг ҳолига вой! Эй, Саълабанинг ҳолига вой!” – дедилар. Аллоҳ таоло Тавба сурасидаги қуйидаги:

خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِم بِهَا وَصَلِّ عَلَيْهِمْ ۖ

إِنَّ صَلَاتَكَ سَكَنٌ لَّهُمْ ۗ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ [١٠٣]

“Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, сенинг дуоинг улар учун сокинликдир. Аллоҳ эшитгуви ва билгувчи зотдир”[13]оятини нозил қилгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ансор ва Бани Сулайм қабиласидан икки кишини садақа иши билан шуғулланишга тайинладилар. Уларга садақа ҳақидаги кўрсатмаларини ёзма тарзда бериб, одамлардан садақа йиғмоқликларига амр қилдилар.

Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактубларини олиб Саълаба ҳузурларига боришди ва унга мактубни ўқиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг закот ҳақидаги буйруқларини етказдишди.

Шунда Саълаба: “Бу жизядир ёки унинг ўхшаши. Ундан бошқа нарса эмас. Сизлар бораверинглар мен ўйлаб кўрай, кейин келасизлар” – деди.

Улар унинг ҳузуридан чиқиб Сулманинг ҳузурларига боришди. Сулма эса закотга ўзининг мол-қўйлари ичидан энг яхшиларини чиқариб берди. Улар яна Саълаба ҳузурига қайтганларида, у олдинги сўзларини такрорлаб у икковини қайтариб юборди.

Улар йўлда келар эканлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга рўбару бўлишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан сўрашларидан олдин: “Эй, Саълабанинг ҳолига вой!”, дедилар ва Сулманинг ҳаққига ҳайрли дуо қилдилар. Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятларни нозил қилди:

وَمِنْهُم


Киритилган вақти: 03/06/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2867
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/bir-qissa-tarixi-haqida-haqiqat
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 14:17
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг