РЎЗА – МОЛИЯВИЙ ИБОДАТ
“Совм” сўзининг луғавий маъноси йемоқ, ичмоқ, калом, сайр-саёҳат ва бошқа нарсалардан тийилишдир.
Истилоҳий маъноси – Рамазон ойида Аллоҳ таолога ибодатни қасд қилиб, субҳдан то қуёш ботгунча йеб-ичиш ҳамда шаҳвоний ҳирсини қондирмоқдан ўзини тийиб туриш ва шунга ният қилишдир. Эс-ҳуши, соғлиги жойида, балоғат ёшига йетган, шаҳрида муқим бўлган мўминлар ҳамда покиза мўминлар тутиб бериши шарт бўлган фарз ибодатидир.
“Рамазон” сўзи арабча сўз бўлиб, бундай номланиши ҳикматларини уламолар бундай изоҳлайди:
1.Ёз охирида, куз мавсуининг бошларида ёғадиган ва йер юзини чанг-ғуборлардан тозалайдиган ёмғир маъносидаги “рамза” сўзидан олинган. Бу ёмғир йер юзини тозалаганидек, Рамазон ойи ҳам мўминларни гуноҳлардан поклайди.
2.Қуёшнинг миддатли ҳароратидан тошларнинг қизиб кетиши маъносидаги “рамаз” сўзидан олинган. Бундай қизиган тошлар устига юрган кишининг оёқлари куяди, қийналиб кетади. Шунга ўхшаш рўза тутган киши ҳам очлик ва сувсизликнинг машаққатини тортади, ичи ёнади. Қизиган тош оёқларни куйдирадиганидек, Рамазон ҳам мўминларнинг гуноҳларини куйдириб, йўқ қилади.
3.Қилич ва ўқларни чархлаш учун иккита тош орасига қўйиб, урмоқ маъносида
келувчи “рамз” сўзидан олинган. Бу ой Рамазон дейилишига сабаб, араблар бу ойда қиличларини чархлаб, тайёр қилиб қўйишар еди.
4.Баъзилар араб ҳарфи билан ёзилган “рамазон” сўзидаги ҳарфларни бундай
шарҳлаган: “р” ҳарфи раҳмат; “м” ҳарфи мағфират; “з” ҳарфи (замон) жаннат кафолати; “о” ҳарфи дўзахдан омонда бўлиш; “н” ҳарфи мағфиратли ва ҳалим Зот бўлган Аллоҳ таоло томонидан бўладиган нур.
Бу улуғ рўза ибодати ҳижратнинг иккинчи йили Рамазон ойида қуйидаги оят билан фарз қилинган:
“Ей иймон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
Рамазон ойи ҳижрий-қамарий йилнинг тўққизинчи ойи бўлиб, барча ойларнинг султонидир.
Рамазон ойи нима учун ойлар султони дейилган? Бу ойни бошқа ойлардан ажратиб турувчи барча жиҳатларни келтириб ўтсак:
Қуръони каримда номи очиқ зикр етилган ой фақат Рамазон ойидир.
“Рамазон ойи-одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим етувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир”.(Бақара сураси,185-оят).
Қуръон мана шу ойда нозил қилинган, Қуръони каримда зикр қилинган
ҳамда минг ойдан хайрли бўлган кеча ҳам мана шу ойдадир.
“Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир” (Қадр сураси, 3-оят).
Мана шу ойда инсонларга Аллоҳ таоло томонидан рўза тутиш фарз қилинган.
Бу ҳақда Қуръони каримда бундай дейилади:
“Ей имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабаб) тақволи бўлсангиз. Саноқли кунларда” (Бақара сураси, 183-184-оятлар).
4.Фитр садақасини бериш шу ойга хос қилинган.
5.Таровеҳ намози Рамазон ойида ўқилади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда: “Рамазон кечасининг фазилатига ишониб, савоб умидида таровеҳ намозига турган кишининг илгари қилган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, дейилган (Имом Бухорий).
6.Рамазон ойининг охирги ўн кунини еътикофда ўтказиш суннатдир. Ойша (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда: “Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) то Аллоҳ таоло омонатини олмагунича Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида еътикоф ўтиришни канда қилмадилар. Сўнгра, у зотдан кейин завжалари ҳам шундоқ еътикоф қиладиган бўлди”, дейилган (Имом Бухорий).
Аллоҳ таоло мўмин бандаларига Рамазон ойида рўза тутишни фарз қилган. “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим етувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир.
Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида ) ҳозир бўлса, рўзани тутсин” (Бақара сураси, 185-оят).
Рўза Одам (алайҳиссалом) давридан бери тутилади. Аввалги умматлар ҳам рўза тутган. Масалан, Довуд (алайҳиссалом) бир кун рўза тутар, бир кун рўза тутмас еди. Бунинг енг фазилатли рўза еканини Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билдирганлар.
Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: “Аллоҳга енг маҳбуб рўза Довуд (алайҳиссалом) рўзасидир. У бир кун тутиб, бир кун тутмас еди”, дедилар” (Имом Бухорий.
Рўза тутиш Муҳаммад (алайҳиссалом) умматига ҳижратдан ўн саккиз ой ўтгач, Шаъбон ойининг ўнинчи куни, Бадр урушидн бир ой олдин фарз қилинди. Исломнинг беш шартидан тўртинчиси Рамазон ойи рўзасини тутишдир. Рўза тенги йўқ ибодатдир.
Аллоҳ таоло барчамизни тутаётган рўзаларимизни қабул қилсин АМИН!
Рахмонов Абдуқаюм Ургут туман “Абдуқаҳҳор” жоме масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 30/04/2020 12:45; Кўрилганлиги: 1263
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 14:29