Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Рамазон муборак бўлсин!

 
 

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам га чексиз саловату саломлар бўлсин.

Аллоҳ таолога шукурлар бўлсинки, бизни яна ҳатми Қуръон, таровеҳ ойи бўлмиш муборак Рамазонга етказди. Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек:

Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган. (Бакара сураси 185-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзаси (фарз эканини) тасдиқлаб уни савоб умидида , Аллоҳ учун холис тутса, олдинги гуноҳлари кечирилади” деганлар (Имом Бухори ривояти).

Ҳадиси қудусийда бундай дейилади Аллоҳ таоло “Одам боласининг ҳамма иши ўзи учундир. Унинг савобини ўзим билиб бераман “ деб марҳамат қилган.(Имом Бухорий ривояти).

Рўза араб тилда Савм дейилади. Унинг луғавий маъноси ўзини тийиш дегани. Шарий истилоҳда эса муборак Рамазон ойида тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан овқат емаслик, ичмаслик, жинсий яқинлик қилмасликдир.

Рўза тутиш ислом динининг беш рукунидан (асоси) биридир. Қуръон ва суннат билан собит бўлган Рамазон покланиш ойи. Яъни, рўзадорда руҳий, ахлоқий тозаланиш бўлади саҳардан шомгача еб ичишдан тийила олган одамда сабр-қаноат туйғуси ортади.

     Иродаси мустаҳкамланади. Хотиржам кишилар тилларини ғийбатдан, беҳуда гап сўзлардан тияди. Кўнгилларидан ҳасаду ғаразни, гина-кудуратни ҳайдайди. Одамларга этиборли, раҳм-шафқатли бўлишга интилади.

Рамазонда кечалари ибодат қилиб чиқмоқлик иймондандир. Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалам дедилар: “Кимки рамазон кечаларини, Аллоҳга иймон келтириб, ундан савоб умид этиб, ибодат билан ўтказса, унинг қилган гуноҳлари мағфират қилинадур” Аллоҳ таоло барчамизнинг тутаётган  рўзамизни даргоҳига ҳусни қабул айласин.

Чорийева Маржина - Пастдарғом тумани бош отинойиси


Киритилган вақти: 05/04/2021 23:34;   Кўрилганлиги: 935
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/ramazon-muborak-bolsin
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 01:37
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг