Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Қурбонлик қилиш Аллоҳ таолонинг ғазабини сўндиради, Раббимизнинг розилигига эриштиради.

 
 

Қурбонлик кўп қилинадиган жойда уруш, очарчилик, табиий офатлар бўлмайди.

Қурбонлик қилишга имкони бўла туриб, қурбонлик қилмаган кишининг ё ўзи, ёки бола-чақраси ёки моли ёхуд тижорати касодга учрайди.

Қурбонлик қилишда барча – эру хотин, бола-чақа, фақиру мискинлар учун умумий манфаат бордир. Қурбонлик туфайли Аллоҳ таолонинг умумий афви намоён бўлади.

Одам алайҳиссаломдан то Исо алайҳиссаломгача қурбонлик гўштини ейиш жоиз бўлмаган. Уларнинг даврларида қурбонлик Аллоҳ таоло ҳузурида мақбул бўлса, бир олов келиб, уни куйдириб юборар эди. Уммати Муҳаммадияга эса Аллоҳ таоло қурбонлик қилувчига ўзи қурбонликка сўйган ҳайвон гўштини ейишни ҳалол қилди.

Қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Раббимизга нисбатан юксак одобни ифодалайди. Қурбонликнинг гўшти ҳам, қони ҳам Аллоҳ таолога керак эмас. У зотга фақат банданинг тақвоси етади, холос. Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг айбу нуқсонсизини топиш эса, тақвонинг баркамоллигидан дарак беради.

Қурбонликнинг яна бир ҳикмати камбағалларнинг кўнгилларини кўтаришдир. Уларга яроқсиз, нуқсонли ҳайвонларнинг эмас, балки энг афзал, энг соғлом ҳайвонлар гўштини эҳсон қилиш ажри катта амалдир.

 Султонов Азиз

ВАҚФ хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали раҳбари


Киритилган вақти: 22/06/2022 19:49;   Кўрилганлиги: 321
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/qurbonlik-qilish-alloh-taoloning-gazabini-sondiradi-rabbimizning-roziligiga-erishtiradi
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 06:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг