Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Ўткинчи дунё.

 
 

Инсон дунёга келибдики молу-дунё йиғиш, бола-чақа орттириш, уй-жой қуриш каби ишлар билан машғул бўлиб умрини аксар қисми ўтиб кетганлигини сезмай қолади.

Аслида сизу бизнинг дунёга келишимизнинг асосий сабаби Аллоҳ таолога ибодат қилиш. Қолган масалалар тақдири  азалда қандай ёзилган бўлса шундай жорий бўлиб бораверади. Баъзилар уй жой қуришга иштиёқманд бўлади. Ҳашаматли бинолар қуриб, данғиллама дарвозалар ўрнатиб, шу нарсаларни кишиларга кўз-кўз қилишга, мақтанишга киришади. Яна баъзилар уйлари битгандан сўнг дарвозасини тепасига тиканми ёки бир ҳайвонни бош суягини илиб қўйишади. Инсонни ҳолини қаранг, шунча нарса қилдингу, зийнат бериб охирида бир чиркин нарсани илиб қўйганига гоҳ кулгинг келади, гоҳ ачинғинг.

Бир киши Мадинада бир уй қурди. Уйни қуриб бўлганида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унинг уйи олдидан ўтиб қолдилар. Бояги одам уйининг эшиги олдида туриб, “Эй Абу Ҳурайра, уйимнинг эшигига нима деб ёзиб қўяй?” деб сўради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унга: “Қуравер, барибир бузилади. Бола чақа қил, барибир бир кун ажраласан. Мол дунё тўпла, барибир меросхўрларга қолади”, деб ёзиб қўй” дедилар.

(Солиҳлар гулшани) китобидан.

Алижон Яқубов - Иштихон туман бош имом хатиби.


Киритилган вақти: 01/06/2020 08:41;   Кўрилганлиги: 1232
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/otkinchi-dunyo
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 13:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг